23:30 / 22.05.2021
2 120

АҚШ Конгрессига Ўзбекистон бўйича махсус резолюция киритилди

АҚШ Конгрессига Ўзбекистон бўйича махсус резолюция киритилди

Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи резолюция АҚШ Конгрессига кўриб чиқиш учун киритилди.
Ҳужжатда президент Ш.Мирзиёев ислоҳотлари дастурининг аҳамияти таъкидланиб, инсон ҳуқуқлари, сўз ва ОАВ эркинлиги, дин эркинлигини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши чораларни илгари суриш билан боғлиқ вазият яхшиланиши олқишланади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда иқтисодий етакчи давлат сифатида ўрни тобора ошиб бораётгани таъкидланиб, унинг Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда.

Ҳозиргача резолюцияни 10 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлаган. Июнь ойининг ўрталарига келиб ҳужжат АҚШ Вакиллар палатасида қабул қилиш учун етарли овоз тўплаши кутилмоқда. Ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва буни АҚШ тан олганлигининг 30 йиллигига рамзий маъно беради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ мунтазам алоқалар форматини стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтаришга қарор қилган эди. Янги форматдаги биринчи учрашувни июнь охирига қадар Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгрессига Ўзбекистон бўйича махсус резолюция киритилди