10:01 / 28.05.2021
2 107

Ўлимга олиб келадиган аломатсиз касалликни аниқлаш усули топилди

Ўлимга олиб келадиган аломатсиз касалликни аниқлаш усули топилди

Фото: «Zonemed.ru»
Aмерикалик кардиологлар аорта аневризмаси хавфини инқирозли ҳолат — унинг ёрилишига қадар аниқлашнинг оддий ва осон усулини топдилар. Бу ҳақда The American Journal of Cardiology хабар бермоқда.

Ўлимга олиб келадиган ушбу аломатсиз касаллик шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади. Операциядан кейин эса уларнинг тирик қолиши — 50 га 50 бўлади.

«Aневризма касаллигида энг катта муаммо — аневризма ёрилишидан олдин аҳоли орасида касалликнинг яширин ташувчиларни аниқлаш имконияти», — дейди тадқиқот катта муаллифи ва Коннектикутдаги Нью-Хейвен Йель шифохонасида Aорта тадқиқотлари институти директори, доктор Жон A.Элефтериадес.

Кардиологлар диагностика учун бош бармоқни оддий текшириш усулини таклиф қилишди. Бирор кишига «Тўхта!» дегандай, қўлни кўтариш, сўнгра бош бармоқни иложи борича жимжилоққа чўзиш керак. Тадқиқотчиларнинг айтишича, бош бармоқ кафт четидан чиқиб қолса, бу аорта аневризмасининг яширин аломати бўлиши мумкин ва шифокорга кўриниш керак.

Тест пайтида бош бармоқни силжитиш имконияти ҳам суякларнинг ингичкалиги ва чўзилганлиги, бўғимларнинг заифлашуви эса бутун танадаги бириктирув тўқималари, шу жумладан, аорта касалликлари аломати бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди олим.

Тест пайтида бармоқни ҳаракатга келтира оладиган ҳар кимга ҳам аневризма хавф солмайди. Доктор Элефтериадеснинг фикрича, ушбу тест ташхисни тасдиқлаш учун етарли восита бўлмаса-да, оилавий анамнезида аорта аневризмаси бўлганларга тавсия қилиниши керак.

Aмерикалик кардиологларнинг фикрига кўра, аорта аневризмаси асосан 50 ва ундан катта ёшдаги эркакларда кузатилади. Касалликнинг аниқ сабаблари номаълум. Аммо чекиш томирларга салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг қаттиқлашишига олиб келади. Ёғ миқдори юқори бўлган таомнома ва ортиқча тана вазни қон томирлари ёрилиши хавфини оширади.

Бош бармоқ тести юракдан тепага чиқувчи қон томир — аорта аневризмаси келиб чиқишини аниқлаш усули сифатида тавсия этилади. Бироқ аневризмалар аортанинг турли қисмларида, шу жумладан, оёқ артерияларига олиб келувчи қорин соҳасида пайдо бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ўлимга олиб келадиган аломатсиз касалликни аниқлаш усули топилди