23:58 / 02.06.2021
4 416

АҚШ уларга ёрдам берган 18 000 афғонни ўзлари билан олиб кетади ёки ўлимга маҳкум этади


АҚШнинг юқори мартабали генерали Марк Мили Оқ уйни Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ёрдам берган барча 18 минг таржимонни эвакуация қилишга чақирди. Агар улар вақтида олиб чиқиб кетилмаса, Толибон уларни ўлдириши мумкин.

Штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Марк Милининг айтишича, барча 18 минг таржимонни зудлик билан хавфсиз жойга кўчириш режаси бор эди, аммо Оқ уй унинг режадан фойдаланиш чақириғини рад этган.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясида битирув маросимида Милли нутқ сўзлади.
«Бу ерда нафақат таржимонлар, балки Қўшма Штатлар билан биргаликда ишлаган кўплаб одамларни зудлик билан олиб чиқиш учун режалар тузилган. Бизга ёрдам берганлар олдида маънавий мажбуриятимиз бор», — деди у.

Милли сўровини қўллаб-қувватловчилар АҚШни пандемия бошланган пайтда 100 000 америкаликни тезда хавфсиз жойга олиб келган COVID-19 репатриация рейсларига ўхшаш ҳаракатларни такрорлашга чақирган.

Уларнинг фикрига кўра, АҚШ қўшинлари президент Байден айтганидан анча олдинроқ, яъни 11 сентябрь кунигача эмас, балки июль ойига қадар Афғонистонни тарк этишлари керак.

Аммо ҳарбийлар толиблар яна Афғонистон устидан назоратни ўз зиммасига олишга киришаётгани ҳақида огоҳлантирмоқдалар — уларнинг Исломий суиқасд гуруҳлари, айниқса, АҚШ армиясига ёрдам берган таржимонларни нишонга олмоқда.

Франция қўшинларининг собиқ афғон таржимонлари Кобулдаги Шаҳр-Нав боғида намойиш пайтида.
Афишада шундай дейилган: «Биз (шунчаки) Мудофаа вазирлиги учун рақамлармиз».
Ушбу ойда камида беш киши, 2014 йилдан бери 300 дан ортиқ киши ўлдирилган.

Бироқ Оқ Уй зудлик билан Миллининг мурожаатига қарши чиққан ва Миллий Хавфсизлик Кенгаши вакили «ҳозирча эвакуация қилиш режаси йўқ. Давлат департаменти Кобулда махсус иммиграцион визалар олиш учун аризаларни кўриб чиқмоқда. Улар тизимнинг АҚШ хавфсизлиги ва бошқа дастур талабларига мувофиқ тезкор ишлашини таъминлашга қаратилган», дея жавоб берган.

30 апрель куни Кобулда бўлиб ўтган норозилик намойиши пайтида афғон таржимонлари толиблар мамлакатни эгаллаб олишидан олдин олиб кетилишини илтимос қилишган.

Нью-Гемпширдаги Жанна Шахин ва Айова штатидан Жони Эрнст бошчилигидаги 20 нафар АҚШ сенаторлари ўтган ҳафта Байденга мактуб йўллаб, минглаб таржимонлардан АҚШга келиш учун визалар беришни талаб қилишган.
«Биз бу одамларнинг Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейинги тақдири ҳақида жуда хавотирдамиз. Қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейин АҚШга ёрдам берганларга қарши толиблар таҳдидлари ҳақида аллақачон хабарлар мавжуд. Ушбу таҳдидларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди», — деб ёзишди улар.

Конгресс аъзоси Майкл Маккол ва Вакиллар Палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси ва раиси Грегори Мекс давлат котиби Энтони Блинкенга таржимонларни олиб чиқиб кетишга жиддий эҳтиёж борлигини билдирганлар.
«Америка Қўшма Штатлари бизнинг миссиямизни қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйганларга берган ваъдаларини бажаришда маънавий масъулият ва миллий хавфсизлик манфаатига эга», — дейди улар Блинкенга.

Май ойи бошида 2009 йилдан 2013 йилгача жанговар операцияларда АҚШ қўшинлари билан ишлаган афғон таржимони Муҳаммад Шоаиб Вализода АFPга берган интервьюсида АҚШ ўз ваъдаларини бажариши кераклигини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ уларга ёрдам берган 18 000 афғонни ўзлари билан олиб кетади ёки ўлимга маҳкум этади