Францияда эвтаназия расман қонунийлаштирилди

Францияда эвтаназия расман қонунийлаштирилди

Францияда тузалмас ва оғир касалликларга чалинган вояга етган беморларга ҳаётдан кўз юмишда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи қонун расман кучга кирди. 14 август куни Конституциявий кенгаш ҳужжатни мамлакат Асосий қонунига мувофиқ деб топди.

Янги тартиб чидаб бўлмас азоб-уқубатларга сабаб бўлаётган оғир, тузалмас хасталикка чалинган Франция фуқаролари ва доимий яшовчиларга татбиқ этилади. Беморнинг ҳолати махсус комиссия томонидан баҳоланади ва якуний қарор шифокор хулосаси асосида қабул қилинади.

Ижобий қарордан сўнг бемор камида икки кун кутиши ва муолажа куни ўз қарорини яна бир бор тасдиқлаши керак. У исталган босқичда ундан воз кечиши мумкин. Одатда ўлимга олиб келувчи препаратни беморнинг ўзи қабул қилади, бироқ жисмоний ҳолати бунга имкон бермаса, дори тиббиёт ходими томонидан юборилиши мумкин.

Аввал Францияда фаол эвтаназияга рухсат берилмаган, фақат ҳаётни сунъий равишда ушлаб турувчи даволанишни тўхтатиш ва ўлим олдидан чуқур тинчлантиришга йўл қўйилган. Эндиликда мамлакат эвтаназия ёки тиббий ёрдам орқали ўлимга рухсат берувчи давлатлар қаторига қўшилди.

Президент Эммануэль Макрон қонунни узоқ давом этган демократик муҳокамаларнинг натижаси деб атади. Бироқ айрим тиббиёт ва диний ташкилотлар ҳужжатни танқид қилиб, ундаги кафолатлар заиф беморларни етарлича ҳимоя қилмаслиги мумкинлигини билдирди.

Конституциявий кенгаш қонунни кучда қолдирган, бироқ айрим нормаларга аниқлик киритган. Жумладан, виждонан рад этиш ҳуқуқи шифокор ва ҳамширалардан ташқари фармацевтлар ҳамда айрим хусусий ва диний тиббиёт муассасаларига ҳам берилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар