12:25 / 09.06.2021
1 787

Павел Дуровнинг дастхати 20 млн рубль қийматида сотувга қўйилди


Скриншот: «Юла»
2014 йилда Telegram асосчиси Павел Дуров отасининг китобига ўз дастхатини қўйиб, танишига совға қилган эди. Энди эса ушбу китоб онлайн савдо майдончаси орқали сотувга қўйилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

«Юла» платформасида «ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуровнинг дастхати 20 миллион рублга (275 минг доллар) сотилаётгани тўғрисида эълон пайдо бўлган.

Дастхат Павел Дуровнинг отаси Валерий Дуровнинг қаламига мансуб «Юлий Цезарь инсон ва ёзувчи» китобига туширилган.

Эълон муаллифи бўлган Владимир исмли шахснинг сўзларига кўра, китобни унга шахсан Павел Дуров совға қилган. У китобни сотишдан мақсади нима эканини ошкор этмаган, бироқ пулларни «болаларни замонавий хавф-хатарлардан огоҳ бўлишга» йўналтиришни ваъда қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Павел Дуровнинг дастхати 20 млн рубль қийматида сотувга қўйилди