11:57 / 17.07.2021
13 234

БААда сунъий равишда ёмғир чақирилмоқда (видео)


Кадр: Twitter
Бирлашган Араб Амирликларида иссиқ кунда сунъий равишда ёмғир чақирилмоқда, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Маълум қилинишича, NCM самолётлар йил давомида булутларни тўплаш билан шуғулланмоқда ва жорий ёз ушбу даврда ҳеч қачон ёмғир ёғмайди деган кенг тарқалган фикрга қарамай ҳаракат қилишмоқда.

Шунингдек, синоптикларнинг таъкидлашича, БААда булутларни йиғиш бўйича ўтказилган махсус тажрибадан сўнг, ёзда ёмғир ёғган.

Шу билан бирга, ёмғир ёғишига Уммондаги Хариф номи билан машҳур табиат ҳодисаси ҳам сабабчи бўлган. Бу Адан кўрфазининг жанубий қирғоғида кузатиладиган ёзги муссон бўлиб, у Уммон ва Дубайнинг шарқий саҳроларига намлик олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Бирлашган Араб Амирликларида об-ҳавога таъсир кўрсатишнинг ўзига хос усули тажрибадан ўтказилган эди. Британиялик тадқиқотчилар гуруҳи бортига ионлаштирувчи мосламалар ўрнатилган махсус дронларни ҳавога учирган.

Маълумот учун, БААнинг ёмғирни кучайтириш бўйича тадқиқот дастури (UAEREP — The UAE Research Program for Rain Enhancement Science) 2015 йилда бошланган. Унинг асоси сунъий ёмғир бўйича АҚШ Атмосферани тадқиқ қилиш миллий маркази (NCAR), Vitvatersrand университети (Witwatersrand University, БАА) ва NASA қатнашган муваффақиятли миллий лойиҳалар бўлди.

Биринчи босқичда UAEREP беш нафар иштирокчига мукофот сифатида 5 миллион долларлик грант таклиф қилди. Рединг университети тадқиқотчиларининг юқоридаги лойиҳа дастури иккинчи циклнинг бир қисми эди. 2018 йилда йўлга қўйилган учинчи цикли ҳам битта соврин таклиф қилди ва бунда бошқалар қатори россиялик мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААда сунъий равишда ёмғир чақирилмоқда (видео)