12:30 / 17.07.2021
1 888

«Гарри ва Меган: саройдан қочиш» фильмининг трейлери тақдим этилди


Кадр: YouTube / @Lifetime
Lifetime телеканали Сассекс герцоги ва герцогиниясининг тарихи ҳақида сўзловчи «Гарри ва Меган: саройдан қочиш» номли фильмининг трейлерини тақдим этди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, Меган Маркл ролини америкалик актриса Сидни Мортон, шаҳзода Гаррини эса Жордан Дин ижро этган.
Улардан ташқари, шунингдек, фильмда шаҳзода Уильям (Жордан Уэлен ижросида) унинг рафиқаси Кейт Миддлтон (Лаура Митчелл ижросида) ҳам кўриниш беради.

Фильм сюжети Гарри ва Меганнинг қироллик оиласидан кетишига боғлиқ можароли воқеага асосланган.
Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 2020 йилнинг 31 мартида расман қироллик мақомидан маҳрум бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Гарри ва Меган: саройдан қочиш» фильмининг трейлери тақдим этилди