Фото: osnmedia.ru
Туркияда ўрмонлар ёнмоқда. Катта ёнғин Анталиягача етиб борди. Маълум қилинишича, Анталиянинг Манавгат ҳудудида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинига қарши курашда 15 вертолёт иштирок этмоқда.
«Биз Манавгат ҳудудида содир бўлган катта ёнғинни бошқаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ёнғинни ўчиришга иккита самолёт, 15 вертолёт, олтита булдозер ва 106 та ўт ўчирувчи машина жалб қилинди», дейди ҳокимлик вакили.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин куннинг иккинчи ярмида яқин атрофдаги ўрмоннинг иккита нуқтасида содир бўлган. Кучли шамол туфайли аланга тезда катта майдонга тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда табиий офат жойидан ўнлаб видеолар пайдо бўлди. Кадрлардан кўриниб турибдики, аланга ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилмоқда. Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?