10:35 / 06.08.2021
3 121

Коронавирусга оид ҳужжатнинг йўқолиши минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди

Коронавирусга оид ҳужжатнинг йўқолиши минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди

Фото: «M.gazeta.ru»
Буюк Британияда коронавирус пандемиясига қарши кураш режаси 16 йил олдин йўқолган, деб ёзади The Independent.
Инфекция тарқалишига қарши кураш стратегияси 2005 йилда ишлаб чиқилган. Ўшанда мамлакат расмийлари SARS коронавирусидан ва у келтириб чиқарадиган оғир ўткир респиратор синдромидан хавотирланишган.

«Қаёққа ғойиб бўлганини тушунмайман», — дея тан олди режа тузувчиларидан бири.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳужжатда ўз-ўзини изоляция қилиш режимини жорий этиш, фуқаролар ҳаракатини чеклаш бўйича тавсиялар мавжуд, шунингдек, тест ўтказиш, беморлар билан алоқани кузатиш ва шахсий ҳимоя воситаларининг захирасини кўпайтириш зарурлиги ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, режада инфекциянинг «супер тарқалиши» хавфи ва бу сценарийнинг олдини олиш усуллари — масалан, биноларни самарали ишлов бериш ва вентиляция қилиш ҳақида алоҳида банд бўлган.

«Ҳужжат кўздан ғойиб бўлган. Биз ўн минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин эди», — нашрда мамлакат ҳукуматининг собиқ бош илмий маслаҳатчиси Дэвид Кинг нашридан иқтибос келтирилган.

Мақолада айтилишича, 2020 йил қишда Британия раҳбарияти ҳаммасини «нолдан» бошлаган ва COVID-19 тарқалишини тўхтатиш йўлларини ўйлаб топган. Манбалардан бирининг журналистларга маълум қилишича, мамлакат расмийлари бундай инфекцияларга чора кўриш режаларидан воз кечганини айтди. Чунки «улар бу ерга етиб келмай» деб ўйлашган.
Буюк Британияда жами 5,95 миллионга яқин коронавирус ҳолати қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга оид ҳужжатнинг йўқолиши минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди
[/banner_pushhouse