Толиблар Афғонистонда демократик тузум ўрнатилмаслигини маълум қилди

Толиблар Афғонистонда демократик тузум ўрнатилмаслигини маълум қилди
Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда демократик тузум ўрнатмайди, деди ҳаракатнинг юқори мартабали аъзоларидан бири Воҳидулла Ҳошимий Reuters агентлигига.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда демократия учун асос йўқ ва бу ерда қабул қилинадиган ягона сиёсий тузум шариат қонунлари бўлади.

Ҳошимий Афғонистонни «Толибон» бошқарув кенгаши бошқариши, Ҳайбатулла Охундзода олий етакчи бўлиши мумкинлигини айтди.
У шунингдек, янги миллий армия тузиш режаси ҳақида сўз юритиб, армия сафига ҳукумат қўшинлари ҳарбийлари ҳам қўшилиши мумкинлигини билдирди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар