18:20 / 20.08.2021
1 884

Гренландияда 70 йил ичида биринчи марта ёмғир ёғди

Гренландияда 70 йил ичида биринчи марта ёмғир ёғди
Гренландия музликлари шиддат билан эришда давом этмоқда.
Фото: «Pixabay»

Гренландия музликларида аномал ҳолат кузатилди. Ҳаво ҳарорати нулдан кўтарилиши оқибатида ёмғир ёғди, доимий кузатувлар бошланган 1950 йилдан бери бунақаси биринчи марта содир бўляпти, деб ёзмоқда CNN.

Ўтган дам олиш кунлари Гренландия ороли музликларида ҳарорат нулдан юқорилади. Бу охирги ўн йилликдаги учинчи шундай ҳолат. Оқибатда оролнинг муз билан қопланган юзасига етти млрд. тонна сув ёмғир кўринишида келиб тушди.

Йўқотилган муз миқдори жудаям кўп: тахминан йиллик меъёрнинг етти бараваригача.

Гренландия музликлари эриши 1992 йилдан 2018 йилгача етти баравар тезлашган. XXI аср охирига бориб орол музликлари эришидан ҳосил бўлган сув Жаҳон океани сатҳи 7 сантиметрга кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гренландияда 70 йил ичида биринчи марта ёмғир ёғди