Кадр: TikTok
TikTok ижтимоий тармоғида лаб гармошкасида мусиқа чалган каламуш машҳурликка эришди. Кемирувчининг Spacecaptainz дея номланган аккаунтини нидерландиялик жуфтлик юритиб келади, деб хабар беради Esquire.
Каламушнинг лақаби Жаноб Билк. У ўз эгасига лабда чалинадиган митти гармошка совға қилишганидан сўнг, мусиқачига айланган.
Каламуш эгаларининг сўзларига кўра, бир сафар улар гармошкага асал суртган ва Жаноб Билкка берган. Шундай қилиб The Best Song мусиқаси пайдо бўлган.
Кемирувчи томонидан ижро этилган мусиқани ҳозирда Spotify стриминг сервиси орқали тинглаш мумкин.
Аввалига каламуш ижросидаги мусиқа TikTok’даги роликда ижро этилган. Ҳозирда видео 4,5 миллион мартадан ортиқ томоша қилиниб, миллиондан ортиқ лайк тўплаган.
Шунингдек, каламуш эгалари TikTok’га мусиқага қандай ишлов берилгани ва тингловчиларга миннатдорчилик билдирилгани тасвирланган видеони жойлаган. Шу билан бирга, платформа фойдаланувчилари Жаноб Билк мусиқасига дуэт ва ремикслар ёза бошлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?