Афғонистон фуқароси оиласини сақлаб қолиш учун қизларидан бирини сотишга қарор қилди

1 дақиқа ўқиш5.8K
Афғонистон фуқароси оиласини сақлаб қолиш учун қизларидан бирини сотишга қарор қилди
Фото: «The Times»
Мир Назир исмли Афғонистон фуқароси оиласини очликдан қутқариш учун 4 ёшли қизини сотишга қарор қилди, деб ёзади «The Times» нашри.

«Менга дўкон эгасидан таклиф тушди, у фарзандсиз. У қизим Сафия улар билан бирга яшаши ва дўконида ишлаши учун 20 минг афғони (тахминан 236 доллар) таклиф қилди. Аммо қизимни бундай арзон нархга сота олмайман, шунинг учун 50 минг афғони (тахминан 590 АҚШ доллари) сўрадим», — деди эркак.

Унинг сўзларига кўра, у боласидан воз кечишга тайёр эмас, лекин унинг бошқа чораси йўқлиги айтилмоқда.
Назирнинг айтишича, у илгари Ғазни шаҳар полициясида ишлаган, лекин даромадидан маҳрум бўлгач, рафиқаси ва беш фарзанди билан Кобулга қочган. «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, оиласини боқиш умиди ҳам пучга чиқди.

Толиблар ҳокимият тепасига келганидан бери вужудга келган беқарорлик туфайли кўпгина афғонлар ҳақиқатан ҳам молиявий қийинчиликларга дуч келишмоқда. Мамлакат активлари музлатилган, банклар ёпилган ва ниҳоятда муҳим ташқи ёрдам эса тўхтатилган. Мутахассисларнинг тахминича, халқаро ҳамжамият кўмагисиз яқин ҳафталарда кенг қамровли инқироз бошланади.

Афғонистон миллий валютаси 15 август — «Толибон» Кобулни эгаллаб олгандан кейин кескин тушиб кетди: бир доллар — 83.5013. Кейинчалик курс ўз маънисини йўқотди, чунки Афғонистонга ёки ундан ташқари пул ўтказиш имконсиз бўлиб қолди. Бозорда фаолият юритаётган иккита компания — Western Union ва MoneyGram штатдаги фаолиятини тўхтатди, АҚШ эса мамлакатга доллар етказиб беришни бас қилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?