Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан фуқаро С.Эшқулованинг «Facebook» интернет ижтимоий тармоғи орқали бир нафар фарзандинг моддий таъминоти учун алимент пулини собиқ турмуш ўртоғидан ололмаётганлиги юзасидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 15.09.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ.Хайитовдан ундирувчи С.Эшқулова фойдасига бир нафар вояга этмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олтинсой туман бўлим иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Қ.Хайитов яшаш манзилида бир неча йиллардан буён яшамаслиги ва номаълум томонга чиқиб кетганлиги, бу манзилда унга тегишли мол-мулклари йўқлиги аниқланган ва бу ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қарздор Қ.Хайитовга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Шундан сўнг, олиб борилган тушунтириш ишлари давомида, қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан туман почта алоқа тармоғи орқали 10.09.2021 йилда 400.000 сўм алимент пуллари ундирувчининг яшаш манзилига юборилиши таъминланган.
Қарздор Қ.Хайитовнинг алимент тўловларидан қарздорлиги ҳозирги кунда, 18.515.711 сўмни ташкил этади ва ушбу қарздорликни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, ҳозирда қарздорга нисбатан Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан қидирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди