Фото: ТАСС
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузияда ушланди. У аввалроқ ижтимоий тармоқларда ватанига қайтганини маълум қилганди. Сиёсатчининг қўлга олинганини Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили маълум қилди.
“Мен Грузиянинг учинчи президенти, қидирувда бўлган Михаил Саакашвили қўлга олингани ва ахлоқ тузатиш муассасасига олиб кетилганини маълум қилмоқчиман”, деб айтган Гарибашвили брифингда.
Бош вазир собиқ президентнинг қўлга олиниши тафсилотларини маълум қилмаган, фақат республика ҳуқуқ-тартибот идоралари Саакашвилини ушлаш бўйича амалиётни “олий даражада” ўтказишганини айтган. Унинг таъкидлашича, куч тузилмалари Саакашвилининг Украинадан Грузиягача ҳаракатланиши ҳақида маълумотга эга бўлган.
“Қўлга олишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омилларни минималлаштириш учун қулай вақт ва жой танланди”, деб қўшимча қилган Гарибашвили ва куч тузилмаларига ўтказилган амалиёт учун миннатдорлик билдирган.
Таъкидланишича, Саакашвили ҳозирда Тбилисидаги турмада ушлаб турилибди. У бир қатор жиноятлар бўйича 9 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. У иккита жиноий иш бўйича сиртдан жазоланган, бироқ бошқа ишлар бўйича ҳали ҳукм чиқарилмаган.
1 октябрь эрталаб Саакашвили ижтимоий тармоқларда Грузияга келганини ва Батумида эканини маълум қилган. Ўз навбатида Грузия ички ишлар вазирлиги ва ОАВ сиёсатчи Украина ҳудудини тарк этмаганини таъкидлаган.
Украинада Саакашвили ташаббуси билан ташкил этилган оддий ечимлар ва натижалар офиси раҳбари Мария Барабаш Грузиянинг мухолиф телеканали “Мтавари архи”га Грузиянинг собиқ президенти ватанида эканини тасдиқлаган.
Грузиянинг ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясида Саакашвили аслида Украинанинг Трускавец шаҳрида экани, ижтимоий тармоқлардаги постида эса монтаж қўллангани маълум қилинган.
Аввалроқ Саакашвили Грузияга Киев – Тбилиси авиарейси билан мамлакатда 2 октябрда ўтадиган сайловлардан кейин келишини маълум қилган.
Михаил Саакашвили 2004–2013 йиллар давомида Грузия президенти лавозимини эгаллаган. 2013 йилларда ўтган навбатдаги сайловларда мағлубиятга учрагач, мамлакатни тарк этган. Сўнгра у Украинада сиёсат билан шуғуллана бошлаган. 2015 йилда Одесса области губернатори этиб тайинланган, президент Пётр Порошенконинг маслаҳатчиси бўлган. Бироқ 2016 йилда сиёсатчи Порошенко билан зиддиятга бориб, мухолифатга ўтган, Украина фуқаролигидан маҳрум этилган ва 2018 йилда депортация қилинган.
2019 йилда Украинада ҳокимият тепасига Владимир Зеленский келгандан кейин Саакашвилига Украина фуқаролиги қайтариб берилган ва у Киевга қайтган. Ҳозирда у Украинада ислоҳотлар амалга ошириш билан шуғулланади. Грузияда эса унинг “Ягона миллий ҳаракат” партияси бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди