2 350
Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди
Фото: Getty Images
Аралаш никоҳдан туғилган болалар дунёга келган жойидан қатъи назар, автоматик равишда Россия фуқаролигини олишлари керак, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
«Аралаш оила қаерда яшамасин, бола аралаш никоҳдан қаерда туғилмасин – хоҳ Россия, хоҳ хорижий давлат ҳудудида — у конституцияга мувофиқ автоматик равишда Россия фуқаролигини олиши шарт», — деди у.
Лавровнинг таъкидлашича, аралаш никоҳдан туғилган болаларга фуқаролик бериш «амалга ошириш кўзланган навбатдаги қадам» ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, Россия қонунчилари ватандошларни қўллаб-қувватлаш доирасида ушбу ташаббусни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда мамлакат қонунчилигига кўра, аралаш никоҳдан туғилган бола Россия ҳудудида дунёга келса, автоматик равишда Россия фуқаролигини олади. Бола хорижда дунёга келган тақдирда Россия фуқаролиги автоматик равишда эмас, балки ота-онанинг танловига кўра олинади. Бунинг учун Россия фуқароси бўлган ота ёки онанинг аризаси ва унинг хорижлик турмуш ўртоғининг розилиги лозим бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин