Фото: Twitter
Колумбия полицияси армия ва авиация ёрдамида мамлакатдаги «Кўрфаз клани» номли энг йирик наркокартелнинг раҳбари, Отониэль лақаби билан танилган Дайро Антонио Усугани қўлга олди. Унинг ҳибсга олингани ҳақида Колумбия президенти Иван Дуке видеомурожаат орқали эълон қилди, деб ёзади BBC News.
«Бу ушбу асрда мамлакатимиздаги наркотик савдосига берилган энг жиддий зарба. Бу зарбани фақат 1990 йилларда (наркобарон) Пабло Эскобарнинг қулатилиши билан қиёслаш мумкин», — деди Колумбия президенти.
50 ёшли Дайро Усуга Колумбия шимоли-ғарбида, Панама билан чегара яқинидаги Антокия департаментида қўлга олинган. Ҳибсга олиш пайтида полициячилардан бири ҳалок бўлган.
Колумбия ҳукумати «Кўрфаз клани»ни мамлакатдаги энг қудратли жиноий гуруҳ деб атайди. АҚШ расмийлари уни «яхши қуролланган ва ўта шафқатсиз» деб таърифлайди. Гуруҳ гиёҳванд моддалар ва одамлар контрабандаси, ноқонуний олтин қазиб олиш ҳамда товламачилик билан шуғулланади. «Кўрфаз клани» гиёҳванд моддалар етказиб бериш бўйича Колумбия, АҚШ ва Россияни ўз ичига олган кўплаб йўналишларни назорат қилади.
Дайро Усуга Колумбияда энг кўп қидирилган наркобарон ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимият унинг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун 800 минг доллар мукофот ваъда қилганди. Қўшма Штатлар эса 5 миллион доллар мукофот тайинлаган. Қўлга олинган наркобарон АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)