Фото:donikroman/facebook.com
Украина армияси Донбассдаги жанглар давомида илк бор Туркиянинг Bayraktar TB2 учувчисиз парвоз қурилмаларини қўллади. Бу ҳақда “5 канал” украин телеканали хабар берди.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев Россияни “ушлаб туриш” ва ўз ҳудудини ҳимоялаш учун Туркиядан зарбдор дронларни сотиб олганини маълум қилган.
“Украина қуролли кучлари Украина шарқида Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar TB2 дронларини илк бор қўллади. Дронлар Донецк областининг Гранитное қишлоғи яқинида отишма олиб борган Россия артиллериясини йўқ қилиш учун қўлланган”, деб айтилган хабарда.
Аввалроқ Bayraktar дронлари Донбассга юборилгани маълум қилинган. Қурилмалар Украинанинг Донбассдаги ихтилоф вақтида катта йўқотишларга учраган ҳарбий авиациясини кучайтиришга қаратилган.
2020 йил Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Тоғли Қорабоғда кечган ихтилофда ҳам Bayraktar дронлари Боку томонидан фаол қўлланганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Туркия томонидан Украинага қурол берилиши Киевнинг келгусида уни ўз халқига қарши қўллашига олиб келиши мумкин.
Жорий йилнинг апрел ойида Украина қуролли кучларининг Донбассдаги ҳарбий амалиёти ҳудудида Bayraktar дронлари пайқалгани маълум қилинганди.
Bayraktar дронлари 4 тагача ракета билан қуролланиши, ҳавода 12 соатдан 24 соатгача қолиши ва 8 кмгача узоқликдаги нишонларни мўлжалга олиши мумкин. Дрон 2014 йилда Туркия шарқида курдларга қарши амалиёт вақтида илк бор қўлланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?