08:00 / 23.11.2021
1 661

Ким Кардашьян, Хейли Бибер ва бошқа машҳурлар қайси маҳсулотларни ёқтирмайди?

Ким Кардашьян, Хейли Бибер ва бошқа машҳурлар қайси маҳсулотларни ёқтирмайди?
Таом борасида таъби нозик шоу-бизнес вакиллари ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот бериб ўтади.

Хейли Бибер

Фото: Harper’s Bazaar
Жастин Бибернинг рафиқаси яшил салатларга ҳамиша эҳтиёткорлик билан буюртма беради ва бу ҳам етмагандек истеъмолдан аввал ликопчасини эҳтиёткорлик билан кўздан кечиради. Гап шундаки, Хейли кашничнинг ҳиди ва таъмига чидай олмайди.

Ким Кардашьян

Фото: Harper’s Bazaar
Аччиқ таомларни ёқтирмагани сабаб Ким Кардашьян Осиёга хос егуликлар пишириладиган ошхонадан овқатланмасликка ҳаракат қилади.

Кортни Кардашьян

Фото: Harper’s Bazaar
Кортни газланган ва ширин ичимликларни рационидан аллақачон чиқариб ташлаган.

Тайра Бенкс

Фото: Harper’s Bazaar
Тайра Бенкс эса таъми ёқмагани учун устрицаларни емасликни афзал биладиганлардан.

Қиролича Елизавета II

Фото: Harper’s Bazaar
Қироллик ошпази ўзгарадиган бўлса, Елизавета II биринчилардан бўлиб, саримсоқдан тийилишни таъкидлайди. Монарх хоним расмий учрашувларда ундан қандай ифор таралишига эътибор билан ёндашади.

Шон Мендес

Фото: Harper’s Bazaar
Шон Мендеснинг ёқтирмаган маҳсулот — помидор. У ушбу маҳсулот қўшилган исталган таомни истеъмол қилмасликни афзал билади.

Женнифер Энистон

Фото: Harper’s Bazaar
Актрисанинг рационида ҳеч қачон яхна таомларни учратмайсиз. Женниферга бу каби егуликнинг таъми ёқмайди.

Гвинет Пэлтроу

Фото: Harper’s Bazaar
Гвинет Пэлтроу бир эмас, бир нечта маҳсулотни ёқтирмайди. Консерваланган пишлоқ, шивит, гўшт шулар жумласидан.

Келли Кларксон

Фото: Harper’s Bazaar
Парҳез қилишига қарамай, Келлининг рационида брюссел карамини топиб бўлмайди.

Мишель Обама

Фото: Harper’s Bazaar
Мишел Обама биринчи хонимлигида турар жойининг орқа ҳовлисида мева ва сабзавотлар етиштиришни яхши кўрган. Аммо ёқтирмагани сабаб улар орасида лавлаги бўлмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Кардашьян, Хейли Бибер ва бошқа машҳурлар қайси маҳсулотларни ёқтирмайди?