Фото: «Vlast.kz»
Олмаотада бошланган норозилик намойиши оммавий тартибсизликларнинг юзага келишига сабаб бўлди, оломон шаҳар ҳудудидаги аэропортни эгаллаб олди, дея хабар қилган «Оrda.kz».
«Маълумотларга кўра аэропорт ҳудудида 50 га яқин босқинчилар юрибди. Улар аэропорт ходимлари ҳудуддан кетганидан кейин ичкарига кирган. Аэропортда йўловчилар йўқ. Биз тезкорлик билан уларни хавфсиз жойга эвакуация қилдик», – дея маълум қилган аэропорт матбуот хизмати.
Шунингдек, аэропорт расмийлари босқинчилар ҳудудни эгаллашидан аввал ҳарбийларнинг номаълум ерга ғойиб бўлганини қайд этган.
Олмаотадан ташқари Ақтаудаги аэропорт ҳам фаолиятини тўхтатган. Аввал Олмаотадаги намойишчилар шаҳар ҳокимияти биноси ва президентнинг шаҳардаги резиденциясини эгаллаган. Иккала бинода ҳам ёнғин кузатилган.
Қозоғистондаги бир қанча завод, фабрика ва корхоналар ҳам фаолиятини тўхтатган, хусусан, Қорағанда вилояти Балхаш шаҳридаги Металлургия заводи ҳам ёпилган. Завод ишчилари намойишчиларга қўшилиб кетган.
Қозоғистондаги норозилик намойишлари автомобиллар учун ёнилғи ҳисобланувчи нефтдан олинадиган газ нархининг кўтарилгани оқибатида 2 январда бошланди. Нархлар 1 литр учун 50-60 тенгедан бирданига 120 тенгега кўтарилди. Ҳукумат буни 1 январдан бошлаб газ нархини белгилаш эркин бозор шартлари асосида амалга оширилиши ва талаб ҳамда таклиф муносабатларига асосланиши билан изоҳлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам нархлар пасайиши ҳақида Twitter’да твит қолдирди. Ақтўбе маъмурияти ҳам нарх 50 тенгега тушганини билдирди. Тўқаев «нохолис шахсларнинг даъватларига учмасликка» чақирди. У ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга эга талаблар алоҳида ўрганилиши ҳақида ижтимоий тармоқда ёзди.
Кейинчалик Қосим-Жўмарт Тўқаев намойишчиларга яна бир марта мурожаат қилди. Қозоғистон президенти намойиш ўтказаётганлардан провокацияга учмасликни сўраган, митинг ўтказишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари борлигини, айниқса ҳиссиётга бериладиган ёшлар қалтис ва қонунга зид ҳаракатлар билан ўз келажагига салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Олмаота шаҳри ва Мангистай вилоятида 19 январга қадар фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилинди.
Аммо барибир вазият кескинлашишда давом этди ва Қозоғистон президенти ҳукумат истеъфосини қабул қилди. 5 январнинг иккинчи ярмида Тўқаев Қозоғистон халқига яна видеомурожаат йўллади ва Хавфсизлик кенгаши раисининг ваколатларини ҳам қабул қилиб олгани, мамлакатдаги намойишлар ортида молиявий қўллаб-қувватланаётган фитначилар турганини маълум қилди.
Олмаота полицияси шаҳарда 120 дан ортиқ автомобиль, жумладан, 33 та полиция машиналари ёқиб юборилгани, 120 та дўкон, 180 та умумий овқатланиш шохобчаси, 100 га яқин идора вайрон қилингани ҳақида хабар берган. «Хабар 24» телеканали Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб, Олмаотада 190 киши шифокорларга мурожаат қилгани, улардан 40 нафари касалхонага ётқизилгани, яна етти нафар жабрланувчи реанимациядалиги, яраланганлар орасида 137 нафар полиция ходими ва 53 нафар тинч аҳоли вакиллари борлиги ҳақида хабар берган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади