Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева турмуш ўртоғи, россиялик блогер Амиран Сардаров билан ажрашди. Бу ҳақда Амиран Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Фото: Instagram / @amiran495
«Биз Маша билан ажрашдик, афсуски, шунақаси ҳам бўлади. Сенга ҳаётимда бўлганинг учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сен ёрқин, ақлли ва шижоатлисан. Ҳар доим шундай бўлиб қолишингни тилайман. Ҳеч қачон ғам чекма! Аминманки, ҳаётингдаги энг яхши кунлар ҳали олдинда, ўз бахтингни топасан. Сенга ҳаммаси учун раҳмат!», — деб ёзди Амиран Сардаров.
Марям Тиллаева ноябрь ойида турмуш ўртоғи Амираннинг ортидан Россияга кўчиб келган эди.
Марям нашрлардан бирига берган интервьюсида «Амиран Россияга келганларидан кейин бутунлай ўзгаргани ҳамда унинг ҳафсаласини пир қилгани»ни айтиб ўтган.
Амиран ва Марямнинг тўйи 2021 йилнинг 13 апрелида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган эди. Никоҳ маросимида жуфтликнинг дўстлари иштирок этган.
Кейинроқ Амиран Сардаров 5 август куни рафиқаси Марям Тиллаеванинг ички кийимсиз тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаган, ушбу сурат ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг танқидларига сабаб бўлган эди. Марямнинг онаси Лола Каримова ушбу сурат ҳақида гапирар экан, «қизининг онгли ҳаёти чет элда ўтгани»ни билдирган эди.
Амиран Сардаров YouTube каналлардан бирига берган интервьюсида Марямга пул учун уйлангани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
«Мен ҳам, Маша ҳам (Марям) унинг ота-онаси билан гаплашмаймиз, алоқамиз йўқ. Мен унинг ҳаётида пайдо бўлишим билан улар биз билан гаплашмай қўйди. Бу сизларга айтишим мумкин бўлган ҳамма маълумот», — деган эди Амиран. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди