Фото: «Kaztag.kz»
Нур-Султон-Павлодар трассасида Россияга ўзбек трикотаж буюмлари олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда КазТAГ.
«12 февраль куни соат 01:38 да Нур-Султон-Павлодар автомобиль йўлида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. 2010 йилда ишлаб чиқарилган Renault Premium русумли юк машинаси 40 кв.м трикотаж буюмлари ортилган тиркамаси билан бутунлай ёниб кетди», — дея хабар берди шанба куни Павлодар вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Маълум бўлишича, юк машинаси Ўзбекистондан Россияга кетаётган бўлган. Икки ҳайдовчи Қалқаман қишлоғидаги иссиқлик пунктига эвакуация қилинди.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин соат 5:00 да ўчирилган. Нохуш ҳолатга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Зарар ўрганилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди