Халқаро жиноий суд бош прокурор Карим Хон.
Ҳаагадаги халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон Украина сўровига кўра Россия мансабдор шахсларига нисбатан эҳтимолий оғир жиноятлар юзасидан суриштирув-тергов бошлашга қарор қилди.
«Мен Украинадаги вазият бўйича дастлабки хулосалар билан танишдим ва суриштирув-тергов бошлаш учун етарли асос мавжуд эканига ишонч ҳосил қилдим. Аллақачон жамоамга далиллар йиғиш ва сақлаш имкониятларини ўрганиб чиқишни топширдим. Барча давлатлар ҳамда халқаро ҳамжамиятдан фаолиятимни қўллаб-қувватлашларини сўрайман», – деб баёнот берди Карим Хон.
Ҳаага суди бош прокурори Украинага ҳолатга баҳо берар экан, томонларни вазминлик ва халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига риоя қилишга чақирган.
Халқаро жиноий маҳкама Украинадаги эҳтимолий геноцид ҳамда ҳарбий жиноятларни тафтиш этади. Россия ҳам, Украина ҳам Рим статути иштирокчиси бўлмагани сабабли халқаро суд агрессия (босқинчилик) жиноятини тафтиш этиш ваколатига эга эмас.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 27 февраль куни Украина Россияга қарши Ҳаагадаги халқаро судга расман даъво аризаси киритди.
Халқаро жиноий суд – доимий асосда фаолият юритувчи мустақил юридик орган бўлиб, 1998 йил 17 июлда имзоланган Рим статутига асосан таъсис этилган. Маҳкама халқаро миқёсдаги оғир қилмишлар – геноцид, инсониятга қарши ва ҳарбий жиноятларни кўриб чиқади.
Украина Рим статутини 2000 йил 20 январда имзолаган, аммо ҳали ратификация қилганича йўқ.
2016 йилда халқаро суд Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишини ҳарбий зиддият деб эълон қилгач, расмий Москва Рим статутида иштирок этишдан бош тортган.
Британиялик ҳуқуқшунос ва дипломат Карим Хон бир йил аввал Халқаро жиноий суд бош прокурори лавозимига сайланган. У 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасидаги уруш вақти рўй берган эҳтимолий ҳарбий жиноятларни ҳам ўрганиб келади.
Халқаро суд, Украина сўрови, Карим Хон, Ҳаага суди, Суриштирув-тергов, Ҳарбий жиноят, Россия мансабдор шахслари Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади