5 март куни Украина президенти Владимир Зеленский SpaceX раҳбари Илон Маск билан онлайн мулоқот қилди. Бу ҳақда Украина етакчиси ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган.
«Мен Илон Маск билан гаплашдим. Украинани сўзи ва амали билан қўллаб-қувватлаётгани учун ундан миннатдорман. Келгуси ҳафта биз вайрон қилинган шаҳарлар учун Starlink тизимларининг навбатдаги партиясини қабул қилиб оламиз. Бошқа эҳтимолий космик лойиҳалар ҳақида ҳам гаплашдик, аммо бу ҳақда урушдан кейин айтиб бераман», — деди Зеленский.
Ўша куни Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан ҳам суҳбатлашган. Зеленскийнинг айтишича, суҳбат чоғида Оқ уй раҳбари билан хавфсизлик, Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш ва Россияга қарши санкцияларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинган.
Россиянинг Украинага босқини бошлангач, 27 февраль куни Илон Маск Украинани Starlink сунъий йўлдош интернети билан таъминлай бошлаган эди. Украина сервисга уланган 29-давлат бўлди.
Зеленский, Илон Маск, Украинани қўллаб-қувватлаётгани, Миннатдорлик билдирди Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...