Голливуд актрисаси Кейт Бланшетт Украинадаги уруш ҳақида видеомурожаат йўллади

1 дақиқа ўқиш1.5K
Голливуд актрисаси Кейт Бланшетт Украинадаги уруш ҳақида видеомурожаат йўллади
Фото: Pinterest
Голливуд юлдузи бутун дунёни украиналик муҳожир ва қочқинларга ёрдам беришга чақирмоқда. Австралиялик актриса Кейт Бланшетт ҳам кўплаб юлдуз ҳамкасблари сингари Украинадаги қийин вазиятга ўз муносабатини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича яхши ният элчиси Кейт видеомурожаат йўллаб, урушдан жабр кўрган украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма иштирок этиши ва ҳисса қўшиши кераклигини айтди.

«Юз минглаб одамлар аллақачон хавфсиз, аммо яна миллионлаб одамлар хатар остида», – дейди Бланшетт.

Кейт Украина фуқароларига ёрдам бериш учун БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги жамғармасига маблағ ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилди. Кейт Бланшеттнинг видеосини унинг визажисти Мери Гринвелл ўзининг Instagram профилига жойлади.

«Бизнинг фикримиз ва қўллаб-қувватлашимиз ҳамиша Украина билан, уларнинг бошига тушган бу мусибатга барҳам бериш учун ибодат қиламиз», – деб ёзади Гринвелл.

Эслатиб ўтамиз, Голливуд юлдузлари Райан Рейнолдс ва Блейк Лайвли украиналик қочоқлар учун миллион доллар хайрия қилди. Шунингдек, жаҳонга машҳур актриса Анжелина Жоли ҳам Украинадаги вазиятга муносабат билдириб, тинч аҳолига ёрдам беришини маълум қилганди. Актриса узоқ вақтдан бери БМТнинг яхши ният элчиси сифатида бутун дунё бўйлаб қочқинларни қўллаб-қувватлаб келади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?