date
views 2 056

Путин яна Макрон ва Шольц билан икки соат гаплашди

Путин яна Макрон ва Шольц билан икки соат гаплашди
Фото: «Кремлin.ru»
Россия президенти Владимир Путин Франция давлат раҳбари Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали суҳбатлашди. Путин Франция ва Германия давлат раҳбарлари билан 10 мартда, Шольцнинг ўзи билан 4 мартда гаплашганди.

Кремль хабарига кўра, Путин суҳбатдошларига Украинада реал вақт режимидаги ижтимоий вазият, жумладан мамлакат кучишлатар тизимлари томонидан халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрлари қўпол равишда бузилаётгани тўғрисида маълумот берган.

Суҳбат, тахминан, икки соат давом этган, дея хабар қилган Елисей саройидаги манбага таяниб Ле Figaro. Франция ва Германия ҳукуматлари субат мавзуси юзасидан расмий ахборотларни ҳали жойлаштирмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин яна Макрон ва Шольц билан икки соат гаплашди