Фото: RT
Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида Британия ҳукумати Россия университетлари ва компаниялари билан илмий ҳамкорлик соҳасида чекловлар жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Британия Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилган.
Буюк Британия «Россия ўлчовига эга» лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат грантларини тўлашни тўхтатди. Мамлакат ўзининг тадқиқот ва инновацион ташкилотлари орқали Россия билан «Путин режимига тўғридан-тўғри фойда келтирадиган» ҳар қандай янги қўшма лойиҳаларни молиялашдан бош тортди. Буюк Британия фан ва инновациялар, шунингдек, қўшма илмий лойиҳалар бўйича икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро мулоқотни ҳам тўхтатди.
«Бу чоралар Россия давлатига, шунингдек, Кремль билан яқин алоқада бўлган одамлар ва ташкилотларга қарши қаратилган», — деди Буюк Британия фан вазири Жорж Фриман. «Бу ҳаракатлар Кремлнинг хатти-ҳаракатларига тез-тез эътироз билдириб турадиган россиялик тадқиқотчилар ва талабаларга эмас, балки Путин режимига қарши қаратилган».
Шу билан бирга, Фриманнинг айтишича, Британия ҳукумати мамлакатда илмий фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган украиналик олимларга ёрдам бериш учун 3 миллион фунт стерлинг (3,6 миллион евро) ажратишга қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш