Фото: «TravelAsk»
«Report» ёзишича, Озарбайжон энергетика вазирининг ўринбосари Элнур Султонов Каспий денгизи катта энергетик салоҳиятга эгалигини таъкидлади.
«Каспий денгизида, айниқса, шимолий қисмида жуда улкан шамол салоҳияти бор. Халқаро тузилмалар унинг ҳажмини 151 ГВт га баҳолашмоқда. Солиштириш учун: бу Озарбайжондаги мавжуд энергетик салоҳиятдан 20 баравар юқори», — деди Султонов.
Вазир ўринбосари қайд этишича, энергетика соҳаси учун фойдалилиги бўйича Каспий денгизи шамоли дунёда иккинчи ўринда туради. Нефт ва газ манбаи сифатида биз фойдаланиб келган Каспийнинг «яшил энергия» борасидаги улкан салоҳияти Озарбайжон иқтисодиётида янги саҳифа очиши мумкин, деди у.
Султоновнинг таъкидлашича, шамол энергияси ишлаб чиқариш учун дунёда Каспийдан яхшироқ фақат битта денгиз бор — Шимолий денгиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади