Украина президенти Владимир Зеленский Bild нашрига берган интервюсида урушни тўхтатиш ҳақида гапирди.
Зеленскийга кўра, урушни бартараф этиш Россия президенти Владимир Путин билан музокараларга боғлиқ. Айнан Россия раҳбари бу қонли фожиаларни бас қилиши мумкин.
«Бугун музокара столига ўтиришдан бошқа илож йўқ. Россияда бу урушни бошқа ҳеч ким тўхтата олмайди. Бу уруш қачон тугашини фақат у (Путин) ҳал қилади», — деган Зеленский.
Шунингдек, Украина раҳбари «Россияга, рус аскарларига нисбатан чуқур нафратни ҳис қилишини» тан олди. Бунга Украинадаги қонли воқеалар сабаб бўлган.
Россия Украинага бостириб киргандан буён Зеленский Путинни музокараларга чорлаб келади. Ҳатто Истанбулда ўтган музокараларда бунинг эҳтимоли катталиги ҳам айтилганди. Аммо учрашув бўйича якуний қарор қабул қилинмасдан қолмоқда.
Украинанинг Россия билан музокаралардаги раҳбари, халқ депутати Давид Арахамия ҳам президентлар учрашувига тайёргарлик ҳақида гапирганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади