Фото: Ruposters
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Мариуполда «Украина 36-денгиз пиёдалари бригадасининг 1026 нафар ҳарбий хизматчиси ўз хоҳишига кўра қуролларини ташлаб, таслим бўлган»ини маълум қилди. Бу ҳақда у 13 апрель куни эрталаб ўтказилган брифингда айтиб ўтган.
Таъкидланишича, таслим бўлган ҳарбий хизматчиларнинг 162 нафари офицер.
«Украина 36-денгиз пиёдалари бригадасининг 151 нафар яраланган ҳарбий хизматчисига жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг уларнинг барчаси даволаниши учун Мариупол шаҳар шифохонасига етказилган», — дейди Конашенков.
36-денгиз пиёдалари бригадасининг ҳарбий хизматчилари таслим бўлгани тўғрисидаги хабарлар аввалроқ рус Telegram каналларида пайдо бўлганди. Шунингдек, 12 апрель куни кечқурун Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров ҳам бу ҳақда маълум қилган.
Шу билан бирга, Украина ОАВлари 12 апрель куни денгиз пиёдаларининг 36-махсус бригадаси қуршовдан чиқиб, «Азов» полка билан бирлашгани ҳақида ёзган эди.
11 апрель куни Феcебоокъда Украина Ҳарбий-денгиз кучлари денгиз пиёдаларининг 36-махсус бригадасига ўқ-дорилар етишмаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. 10 апрель куни «Азов» полкининг Twitter’даги саҳифасида полк командири ўринбосари Святослав Паламар бўлинма билан икки ҳафтадан бери Украинанинг сиёсий раҳбарияти билан алоқа ўрната олмаётганини айтган видеоси пайдо бўлди.
12 апрель куни Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Мариуполда қолган ҳарбийларга ростдан ҳам ўқ-дорилар етишмаётганини ёзди. «Президент ва Қуролли кучлар раҳбарияти бирор ечим топиш ва жангчиларимизга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солмоқда», — деган у. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади