20:50 / 19.04.2022
1 240

БАА чет элликлар учун бир қатор имтиёзларга эга янги визаларни тасдиқлади

БАА чет элликлар учун бир қатор имтиёзларга эга янги визаларни тасдиқлади
Фото: Bloomberg
Бирлашган Араб Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси чет элликларнинг мамлакатга кириши ва яшаши тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Низом чет элликларга иқтисодиётда каттароқ улуш беришга қаратилган жараённи расмийлаштирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

- Мамлакатга кириш ва яшашнинг янги тизими бутун дунёдан глобал истеъдодлар ва малакали ишчиларни жалб қилиш, сақлаб қолиш, меҳнат бозорининг рақобатбардошлиги ва мослашувчанлигини оширишга қаратилган, — дейилади баёнотда.

Чет эллик фуқаролар БАА аҳолисининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади ва ўнлаб йиллар давомида иқтисодиётнинг асосий таянчи бўлиб келган. БАА еттита шайхликни ўз ичига олади, жумладан Дубай ва Абу-Даби.

Янги низомга кўра олтин резиденцияси белгиланади ва бунга эгалик қилувчи фуқароларга бир қатор имтиёзлар берилади. Бу турдаги резиденцияга эга бўлган фуқароларга ҳомийлик қилиш имкони берилади.

Кўчмас мулк инвесторлари қиймати 2 миллион дирҳамдан (544 500 доллар) кам бўлмаган кўчмас мулкни сотиб олаётганда олтин резиденцияга эга бўлишлари мумкин.

Бундан ташқари БААъга кириш учун визалар бир неча йўналишга табақалаштирилади. Булар орасида малакали мутахассислар, фрилансерлар, инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилиш учун 5 йиллик яшаш визаси ҳам мавжуд.

Сайёҳлар учун эса кўп марталик туристик визалар жорий этилган. Иш мақсадида виза олмоқчи бўлганларнинг минимал таълим даражаси бакалавр ёки шунга тенглаштирилган даража бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БАА чет элликлар учун бир қатор имтиёзларга эга янги визаларни тасдиқлади