21:46 / 07.05.2022
1 672

Сочиқларни қандай юмшоқ ва пахмоқ қилиб ювиш мумкин?

Сочиқларни қандай юмшоқ ва пахмоқ қилиб ювиш мумкин?
Фото: «Бел Новости»
Вақт ўтиши билан барча сочиқлар аввалги юмшоқлигини йўқотади. «Бел Новости» нашри қандай қилиб уларни яна юмшоқ ва пахмоқ қилиш мумкинлигини маъум қилди.

Сочиқни қандай ювиш керак?

Сочиқларни ювиш учун фақат суюқ ювиш воситаларидан фойдаланишингиз керак, кукун билан сочиқ матоси дағаллашади. Бундан ташқари, силиконли кондиционердан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар пахмоқ сочиқларни оддий кукун билан ювган бўлсангиз, уларни кондиционер билан бир неча марта, яхшиси уч ёки тўрт марта чайиш лозим.

Қолаверса, юмшоқ сочиқларни қайнатиб бўлмайди, улар кирмашина барабанининг юқори тезлигида ёки сувни тежаш режимида ювилади. Шунингдек, сочиқни тоза ҳавода қуритиш тавсия этилади.

Агар сочиқлар аллақачон жуда эскириб, дағаллашиб кетган бўлса, уларни тузли сувда ювиш мумкин. Айниқса, кир машинада сочиқ билан бирга кичкина тўп, масалан, теннис тўпини қўйиш орқали ҳам матони юмшоқ ва пахмоқ қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочиқларни қандай юмшоқ ва пахмоқ қилиб ювиш мумкин?