Тўлиқ ҳаёт кечираётган замонавий одам учун уйқу етишмаслиги муаммоси энг долзарб масала ҳисобланади. Marie Claire нашри эрталабки уйқуни қандай енгиш кераклиги ҳақида маълумот беради.
Қаҳва ичинг
Фото: Getty Images
Уйғонгандан кейин бир соат давомида қаҳва ичмаслик керак деган қоида мавжуд. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу вақт давомида танада кортизол ишлаб чиқарилади, бу эса организмнинг уйғонишига ёрдам беради. Бошқа томондан, кофеин ушбу «стресс» гормони ишлаб чиқаришни блокировка қилиш орқали ушбу табиий жараёнга аралашади. Натижада уйқудан кейин одатдаги ритмни тиклаш учун танага кўпроқ вақт керак бўлади.
Ялпиз чайнанг (ёки ялпизли бирор нарсани)
Фото: Getty Images
Агар олдингизда ялпиз бўлмаса, унда ментолли сақич ёрдам беради — унинг таъсири икки баравар ёрқинроқ бўлади. Ментолнинг ўзи энергия кучайтирувчи бўлиб, танани қувватлантиради, чайнаш эса мияни фаоллаштиради — мия овқат ҳазм қилиш жараёнини бошлаш керак деб ўйлай бошлайди. Шунинг учун қувноқлик туйғусини келтириб чиқарадиган инсулин ишлаб чиқаради.
Қўлларингизни ювинг
Фото: Getty Images
Юз, бош, тана эмас, балки фақат қўлларни совуқ сув билан ювинг. Ушбу услуб тезда ўзингизга келишингизга имкон беради ва нафақат уйқучанлик билан курашиш усули, балки иссиқда танани совитиш, шунингдек, стрессли вазиятда асабий тарангликни бартараф этиш учун ҳам яхши. Бундай реакция қўллар бутун организм билан боғланиш нуқталарига эга бўлгани билан боғлиқ.
Массаж қилинг
Фото: Getty Images
Танамиз бир нечта нуқталарга эга, ўртача босим танадаги қон айланишини оширишга имкон беради, бу эса уйқучанликдан халос бўлишга олиб келади. Бошга, бўйин орқасига, қулоқ бўшлиғига, бош ва кўрсаткич бармоқлари орасидаги нуқтага ва тиззалар остидаги жойга секин думалоқ ҳаракатлар билан босиб, ўзингизни массаж қилинг.
Ёғоч стулга ўтиринг
Фото: Getty Images
Стул темир, чўян, пластмасса бўлиши мумкин — ҳар қандай, лекин юмшоқ нарса эмас, ҳатто кресло ёки диван ҳам эмас. Сизнинг вазифангиз ўзингиз учун бир муддат яшашнинг энг ноқулай шароитларини яратишдир. Вақтинчалик ўтириладиган қаттиқ юза ноқулайлик туғдиради ва уйқунгиз ўчиб кетади, чунки ноқулай ҳолатда ухлашни хоҳламайсиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»