20:24 / 01.07.2022
2 245

Целлофан пакет ва бир нечта танга: пашшалардан қутулишнинг синалган усули

Целлофан пакет ва бир нечта танга: пашшалардан қутулишнинг синалган усули
Фото: publicdomainpictures.net
Сув тўлдирилган оддий полиэтилен пакет ва ичидаги бир неча танга пашшаларни уйингиздан узоқлаштиришини биласизми? Бир қарашда, бу ҳайратланарли кўринади, лекин ҳашаротларнинг бундай хатти-ҳаракатларининг сабабини билсангиз, ҳаммасига дарҳол тушунасиз.

Одамлардан фарқли ўлароқ пашшалар дунёни бутунлай бошқача кўради. Гап шундаки, уларнинг кўз тузилишида ягона парда йўқ. Бунинг ўрнига, ҳар бир пашшанинг кўзи фасет ёки омматидия деб аталадиган 4000 га яқин алоҳида ҳужайралардан иборат.

Ҳар бир фасетнинг алоҳида линзалари бўлиб, у тасвирнинг фақат бир қисмини идрок этади, аммо улар биргаликда пашшага дунёни деярли 360 градусга кўришга имкон беради, аммо ўзига хос мозаика шаклида.

Фото: Unsplash
Бундай кўриш майдонига қарамай, пашшанинг кўриш қобилияти одамникидан 100 баравар ёмон, ҳар қандай ёруғлик манбаи доимо унинг кўзига деярли тўғри бурчак остида урилади, ёруғликнинг ҳар қандай ўзгариши кўриш қобилиятини заифлаштиради.

Пашшанинг айнан шундай кўриши америкалик фермерларга сув билан тўлдирилган тангали пакетлар кўринишидаги ҳийлани ихтиро қилишга имкон берди. АҚШ жанубида бундай пакетларни ҳозир ҳамма жойда учратиш мумкин. Улар ресторанларнинг деразаларига, уйларнинг кириш қисмига, шунингдек, табиат қўйнидаги бошқа дам олиш ва йиғилиш жойларига осиб қўйилади.

Сувдаги тангаларни акс эттирувчи синган ёруғлик пашшани доимо чалкаштириб юборади, натижада бу ердан қочишга ҳаракат қилади. Қолаверса, сув туфайли тангалар пашшага ҳақиқий ўлчамидан анча катта бўлиб кўринади. Улардан келадиган ёруғлик ҳар томонлама акс этиб, ҳашаротлар учун ёрқин нуқтага айланади ва уни учиб кетишга мажбур қилади.

Бу қандай ясалади?
Целлофан пакетни ярмигача сув билан тўлдиринг ва ичига тангаларни солинг.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Кейин пакетнинг юқори қисмини ип билан маҳкам боғлаб, уни пашшалар энг кўп безовта қиладиган жойга осиб қўйинг. Бир неча дақиқадан сўнг ҳашаротлар анча камайганини сезасиз.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Целлофан пакет ва бир нечта танга: пашшалардан қутулишнинг синалган усули