21:17 / 27.08.2022
1 380

Юздаги камчиликларни макияж билан қандай яшириш мумкин?

Юздаги камчиликларни макияж билан қандай яшириш мумкин?
Ҳар бир аёл юзидан бирор-бир камчилик топиши мумкин, лекин хавотирга ўрин йўқ — шунчаки макияж ёрдамида уларни қандай яширишни ўрганиш лозим. Чунки биргина макияж билан юздаги афзалликларга урғу бериш ва камчиликларни беркитиш жуда осон. М.А.C визажисти Антон Зимин косметик воситалар ёрдамида камчиликларни қандай тузатиш кераклигини маълум қилди, деб ёзади «Новий очаг».

Жуда кенг бурун

Фото: «Новий очаг»
Бурунни визуал равишда кичрайтириш учун тери рангидан қуюқроқ упа ва бироз очроқ консилер ёрдам беради. Кичкина текис чўтка билан упа бурун кўприги бўйлаб икки қатор чизилади. Шундан сўнг бурун кўпригининг ўртасидан консилер суртилади. Бурун кичрайтириш учун худди суратдагидек шакл ҳосил қилиш лозим. Кейинги босқич енгил ҳаракат ёрдамида рангларни бурун терисига сингдиришдир. Натижада бурун ингичка ва узун кўриниш ҳосил қилади.

Шишган ёноқлар

Фото: «Новий очаг»
Кенг ёноқларни визуал равишда торроқ қилиш учун икки рангдаги румянадан фойдаланиш керак. Биринчиси пушти ёки шафтолиранг румянани чўткалар билан ёноқларнинг ўртасидан юқорига йўналтирилади ва эҳтиёткорлик билан суртилади, бу юзга чўзиқ шакл беради. Ёноқ суякларини янада чиройли қилиш учун терининг рангидан икки марта қуюқроқ румяна ёки упа ёрдам беради. Худди шу чўтка билан ёноқ суяги остига ҳам румяна ёки упа лаб бурчакларига қараб суртилади.

Учли ияк

Фото: «Новий очаг»
Тор ва учли иякка ҳажм қўшиш учун ёрқин рангдаги кукун иякнинг ўртасига оз миқдорда қўлланади. Шунингдек, лабнинг икки ёни ва юқори қисмига ҳам суртилади. Бироз қуюқроқ рангдаги консилер ияк чизиғи бўйлаб чўткада ёйиб чиқилади. Натижада ияк чиройли кўринишни ҳосил қилади.

Жуда катта пешона

Фото: «Новий очаг»
Юз терисидан бироз қуюқроқ бўлган консилер ёрдамида пешонани кичикроқ кўринишга келтириш мумкин. Дастлаб юзнинг бошқа қисмига суртилган упалардан тўқ рангдаги консилер пешонанинг энг юқори чегарасига суртилади ҳамда чўтка ёрдамида соҳа бўйлаб ёйиб чиқилади.

Ингичка лаблар

Фото: «Новий очаг»
Бир неча осон усуллар билан лаблар ҳажмини кенгайтириш мумкин. Биринчидан, лабларга намловчи бальзам суртилади. Кейин юқори ва пастки лабларнинг барча чизиқлари бўйлаб хайлайтер суртилади, у бармоқ учи билан аралаштирилади. Ниҳоят, лабнинг ўрта қисмига лаб бўёғи ва устидан блеск қўлланади. Макияжнинг оддий кичик элемнтлари ёрдамида юздаги камчиликларни яшириш имкони мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юздаги камчиликларни макияж билан қандай яшириш мумкин?