
Бундан уч йилча олдин бир дўстим узоқ уринишлар билан Россия фуқаролигини олган эди. Буни олиш учун эса у Россия фуқароси бўлган қиз билан турмуш қурди.
Бугунги Россияда урушга сафарбарлик эълон қилинди, у барча ҳолатлар бўйича сафарбарлик талабларига мос тушади.
Ўртада иккита фарзанд бор, Ўзбекистон фуқаролигини қайтариб олиш учун барча танишларни ишга солмоқда.
Жуда кўпчилик дўстларим Россияда ишлашган, улар учун Россия жаннатнинг ўзгинаси, халқига ундай қилиб юборган, халқи тўқ яшайди деб оғиз йиртишади. Мен энди уларнинг Россия учун, Путин учун жон беришларини бир томоша қиляпман.
Негадир ҳеч кимнинг ўлгиси йўқ, ҳамма Ўзбекистонга қайтмоқчи, киндик қоним тукилган Ватаним менинг дейишмоқда.
Манба: @bektoshkhatamov «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар