Фото: Pinterest
Ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун одатдагидан эрта туриш ёки ортиқча ишлаш шарт эмас. Lifehacker нашри қисқа вақт ичида кўпроқ иш бажаришга ёрдам берадиган одатларни санаб ўтди.
Кечқурун режа тузинг
Баъзи кунларда инсон деярли уйқуга тўймайди. Натижада муҳим нарсалардан бир қадам ортда қолади ва вақтни умуман бошқара олмайди. Диққатни жамлаш қанчалик қийин бўлса ҳам, кечаси 3-4 та муҳим ишни режалаштириш керак. Ушбу одат билан эртанги кунлик мақсадлар аниқ бўлади ва нима қилиш кераклигини танлаш учун вақт беҳудага сарфланмайди.
Тартибсизликдан сақланинг
Тартибсизлик чалғитади. Қоғозлар тўплами ёки ювилмаган стаканлар тўпланиб қолганда муҳим масалага диққатни жамлаш қийинлашади. Аммо ушбу оддий одатларга риоя қилиш орқали тартибни сақлаш мумкин:
1. Уйғонгандан сўнг дарҳол ётоқни тартибга келтириш лозим. Вақт ўтиши билан бу автоматик равишда амалга оширилади
2. Иш столини мунтазам тозалаб туриш керак.
3. Файллар ва ҳужжатларни тартибга солиш учун қулай тизимни ўйлаб топиш ва уларга киришни соддалаштириш тавсия этилади.
4. Бу ҳаракатларнинг барчаси атиги бир неча дақиқа вақт олади, аммо улар кейинчалик кўп вақтни тежайди ва эътиборни муҳимроқ нарсаларга қаратишга ёрдам беради.
Ишни соддалаштиринг
Вазифаларни бажариш ўта машаққатли бўлмаслиги керак, акс ҳолда мунтазам равишда хато қилиш бошланади. Бунинг учун қуйидагиларни бажариш тавсия этилади:
«Энг яхши соат» дан фойдаланиш. Дунёқарашни кенгайтирадиган бирор нарса қилишни режалаштирган, масалан, китоб ўқиш ёки янги маҳоратни ошириш учун ўзингизни кучли ҳис қиладиган вақтни танланг. Бу эрта тонг ёки кечки пайт бўлиши мумкин.
Энергияни тақсимлаш. Ҳар бир организм чекланган энергия захирасига эга, шунинг учун уни ижтимоий тармоқларга сарфламаслик керак. Кунни энг қийин режалардан бошлаш, нисбатан енгилларини кейинроққа қолдириш лозим.
Беқарорликдан қочиш. Бу вақт ва кучни йўқотади. Уни енгиб ўтиш учун бир кун олдин тузилган режалар ёрдам беради.
Чалғитадиган нарсаларни олиб ташлаш. Телефондаги билдиришномаларни ўчириб қўйинг ёки яхшиси, уни бутунлай бошқа жойга қўйиш керак. Шундагина иш билан шуғулланиш ва ҳар бир дақиқани беҳуда ўтказмаслик мумкин.
Спорт билан шуғулланинг
Спорт диққатни жамлашга ёрдам беради. Агар мураккаб интеллектуал иш билан шуғуллансангиз, бу янада кўпроқ керак бўлади. Бошқа томондан жисмоний фаолият учун вақт топиш қийин бўлиши мумкин. Дарҳол катта мақсадлар қўйиб бўлмайди. Эҳтимол, улар қўрқитиши ва ҳеч нарса қилишга улгурмаслик мумкин. Ҳаммасини беш дақиқалик спорт машғулотидан бошлаш ва, албатта, машқ қилишни давом эттириш лозим.
Ўзингиз назорат қила оладиган нарсаларга эътибор қаратинг
Агар офисда ишласангиз, бошқа одамларнинг можаролари ва муаммолари чалғитиши қанчалик осон эканини биласиз. Шундай вақтда инсон ўзини назоратидан ташқарида бўлган нарсага куч сарфламаслиги муҳимдир.
Ушбу маслаҳат катта лойиҳаларни амалга ошириш керак бўлганда ҳам фойдалидир. Бундай ҳолларда биринчи туртки шошилиш ва уни имкон қадар тезроқ ҳал қилишдир. Аммо китоб ёзиш ёки бизнес қуриш каби катта ишлар вақт талаб этади. Катта вазифаларни бўлакларга бўлиб, уларни ҳар куни бажариш керак. Натижада аста-секин олдинга интилиш бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи