Фото: «Lisa.ru»
Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфли, албатта. Аммо бу ҳамма маҳсулотлар учун ҳам тегишли эмас. «Lisa.ru» нашри тежамкор бекажонлар учун яроқлилик муддати ўтган бўлса-да, истеъмол қилиш мумкин бўлган озиқ-овқатлар номини маълум қилди.
Сут
Сут маҳсулотларининг янгилиги қайта ишлаш усулига боғлиқ. Пастеризация қилинган сут ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган яроқлилик муддати тугаганидан кейин беш кунгача музлаткичнинг орқа қисмида сақланиши мумкин. Стерилизацияланган ва ултрапастеризация микроорганизмларни ўз ичига олмайдиган сут бир ой давомида хусусиятларини йўқотмайди. Агар маҳсулотнинг яроқлилик муддати қисқа бўлса, кўрсатилган санадан кейин уни ишлатмаслик тавсия этилади.
Нон
Нонлар ҳам белгиланган муддатдан кейин эскиради. Аммо парҳезшунослар бундай маҳсулотни организмга кўпроқ фойда келтиради, деб билади. Асосийси, нон моғорлаб кетмаган бўлиши лозим. Замбуруғ таркибида организмга зарарли таъсир кўрсатадиган токсинлар мавжуд бўлиб, улар жигарнинг жиддий шикастланиши ва ҳатто саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
Шоколад
Агар яроқлилик муддати ўтган ёки нотўғри сақланган бўлса, шоколад ёки конфет юзаси оқ ранг билан қопланиши мумкин. Бу каби ширинлик совға учун мос эмас, лекин истеъмол қилиш учун жуда яхши танлов. Юзадаги оқ қоплама эса шакар кристаллари ва қотиб қолган какао мойидир.
Макарон
Агар макарон ишлаб чиқаришда тухум ишлатилмаган бўлса, унда маҳсулот икки йилдан ортиқ сақланиши мумкин. Муддати тугаган макарон маҳсулотида эса ёқимсиз ҳид, ташқи зарарланишлар ва ҳашаротлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Бундай макаронни соғлиқ учун қўрқмасдан истеъмол қилиш мумкин.
Қаттиқ пишлоқ
Қаттиқ пишлоқларни яроқлилик муддати тугаганидан кейин 2-3 ҳафта ўтгач ҳам истеъмол қилса бўлади. Пишлоқда пайдо бўлган оқ ёки яшил моғорни қириб ташлаш мумкин. Замбуруғ споралари қаттиқ тузилишга эга маҳсулот ичига кира олмайди.
Соуслар
Одатда соусларга туз, сирка, шакар каби кўплаб консервантлар қўшилади. Улар узоқ вақт сақланиши ва соғлиққа зарар етказмасдан истеъмол қилиниши мумкин. Мисол учун, кетчуп хонада сақланганда бир ой, музлаткичда — олти ой ёки ундан кўпроқ вақтга тўғри келади. Ханталнинг ўзи эса консервантдир, шунинг учун уни олти ой давомида истеъмол қилиш мумкин, муҳрланган қадоқдаги майонез — яроқлилик муддати тугаганидан кейин икки ойгача ишлатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”