Фото: Marie Claire
Агар соғлиқ ва вазн ҳақида қайғурсангиз, кун давомида тўқ юриш учун нонушта муҳим озиқ моддалар, шунингдек, кўп миқдорда оқсил ҳамда соғлом ёғлар билан бойитилганига ишонч ҳосил қилиш керак. Бу ортиқча вазндан халос бўлишга ва қоматни чиройли сақлашга ёрдам беради. Яхши нонушта — бу ҳар қандай кунни тўғри бошлаш керак бўлган жараён. Marie Claire нашри қорин соҳасидаги ёғлардан халос бўлишга ёрдам берадиган нонуштабоп маҳсулотлар номини санаб ўтди.
Нонушта куннинг энг муҳим таоми экани кўпчиликка маълум. Эрталаб нонушта қилишни афзал кўрасизми, куннинг биринчи қисмида нима истеъмол қилинса, куннинг қолган қисмида энергия билан таъминлашга ёрдам беради. Нонушта носоғлом газаклардан қутқаради ва спорт ёки машаққатли ишлар учун қувват беради. Айтганча, қуйида санаб ўтилган маҳсулотларни нафақат эрталаб истеъмол қилиш мумкин, балки улар ҳар доим ҳам организмга ижобий таъсир кўрсатмайдиган бошқа машҳур эрталабки таомларга ажойиб альтернатив ҳисобланади.
Лосос балиғи
Фото: Marie Claire
Лосос балиғи одатдаги нонуштада бўлишининг яхши сабаби бор. Ёғли балиқ — бу соғлом ёғлар манбасининг ажойиб намунаси бўлиб, у организмни жуда юқори калориясиз тўйдиради. Бундан ташқари, лосос организмни оқсил ва омега-3 ёғ кислоталари билан таъминлайди, бу эса юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради. Балиқ ҳам ёд манбаи бўлиб, метаболизмни мукаммал ҳолатда сақлашга ёрдам беради.
Тухум
Фото: Marie Claire
Тухум оқсилга бой, яъни улар узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Баъзи парҳезлар тухум сариғидан тийилишни тавсия қилади ва бундай усулларнинг тарафдорлари тухумнинг сариғи ёғли қисм эканидан қўрқиб, фақат оқсилни истеъмол қилади, аммо айнан сариқ қисмда тухумнинг энг фойдали хусусиятлари мавжуд. Бундан ташқари, маҳсулотнинг ёғ миқдори вазнга дарҳол таъсир қилади, деган фикр янглиш қарашдир. Ёғларнинг ҳар хил турлари мавжуд ва уларнинг баъзилари «соғлом ёғлар» деб аталади. Тухум таркибида соғлом ёғлар мавжуд бўлиб, улар нафақат умумий саломатликни яхшилайди, балки тезроқ тўқликни ҳис қилишга ёрдам беради. Агар мақсадингиз вазн йўқотиш бўлса, тўйинган ёғлардан сақланиш лозим.
Олма
Фото: Marie Claire
Олимлар ҳар доим жуда қийин иш ҳисобланган ёғни эритувчи мева мавжудлигини аниқлади. Оддий олма белдаги қўшимча сантиметр ва метаболик касалликлар билан курашади. Ҳаммаси ёғнинг ҳужайралар томонидан сўрилишини чеклайдиган пектин туфайли юз беради.
Грэйпфруит
Фото: Marie Claire
Грэйпфруитлар кўпинча вазн йўқотиш парҳезига киради. Нордон цитрус мевалари ҳамма учун эмас, лекин улар керакли қоматга тезроқ эришишга ёрдам беради. Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, овқатдан олдин грейпфруит истеъмол қилиш иштирокчиларни камроқ овқат истеъмол қилишга мажбур қилади. Эрталабки нонуштага ушбу мевани қўшиш тавсия этилади, бу организмга шакарнинг сўрилишини секинлаштирадиган фойдали элементларни беради.
Чиа уруғлари
Фото: Marie Claire
Чиа уруғининг фойдалари туфайли у супер маҳсулот деб номланган. Уруғда ниҳоятда кўп клетчатка бор, яъни чиа истеъмол қилганда кўп сувни ўзлаштиради ва улар ошқозонда гелга ўхшаш моддага айланади, бу узоқ вақт тўқлик ҳиссини уйғотади. Бу ажойиб уруғларни сметана, бўтқа, салат ва пудингга қўшиш мумкин. Уни тайёрлаш учун уч ёки тўрт ош қошиқ чиа уруғи, 250 грамм ўсимлик сути ва мевалар керак бўлади. Кечаси тайёрланган пудингни тонгда нонуштага истеъмол қилиш тався этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”