15:15 / 12.12.2022
1 271

Бекажонлар учун фойдали бўлган ошхона сирлари

Бекажонлар учун фойдали бўлган ошхона сирлари
Фото: Pinterest
Ушбу фойдали маслаҳат ва лайфхаклар вақт, озиқ-овқат ва пулни тежашга ёрдам беради, деб ёзади «Новий очаг».
Тухумларнинг янгилигини текшириб кўришнинг осон усули бор. Уларни шунчаки сувли идишга солиш кифоя, янги тухум чўкиб кетади, эскиси эса сув юзасида қолади.

Сабзавотларни янгидек сақлаш учун
Кўкатларни улар сақланадиган қутиларнинг пастки қисмига ёйиб чиқиш керак. Улар ортиқча намликни ўзлаштиради ва сабзавотларни чиришдан ҳимоя қилади.

Лимон қуриб қолмаслиги учун
Агар бир неча томчи лимон шарбати керак бўлса, лимонни иккига бўлмаслик керак, чунки у тез қурийди. Бунинг ўрнига лимонни тешиб, керакли миқдорда шарбатни сиқиб олиш мумкин. Шунда лимон узоқроқ сақланади.

Кўкатларни сақлаш учун
Уйда бир ой давомида кўкатларни сақлаш учун уларни ювиб, пакетларга солинади ва музлаткичга қўйинг. Ишлатишдан олдин муздан эритмасдан ажратиб олинади ва таомларга солинади. Бир дақиқадан сўнг кўкатлар муздан эрийди ва таомга маза қўшади.

Ҳашаротлардан сақланиш учун
Бир нечта лавр баргларини ун, макарон ва донли маҳсулотларга солиб қўйилса, ҳашаротлар пайдо бўлмайди.

Пишлоқ қуриб қолмаслиги учун
Кесилган пишлоқ бўлаги қуриб қолмаслиги учун унга ёғ суртилади. Бу қаттиқ пишлоқлар учун самарали ҳисобланади.

Сабзавотни серсув сақлаш учун
Агар турп, селдер ёки сабзи сувсизланиб қолган бўлса, уларни музли сувга ботириб, хом картошка бўлаклари қўшилади. Улар яна аввалги ҳолатига қайтади.

Пишириқларни сақлаш учун
Қарсилдоқ ва юмшоқ печеньени бирга сақламаслик керак, чунки бу ҳолда юмшоқ печенье намлиги қарсилдоқларига кириб боради ва улар ўз хусусиятини йўқотади.

Бананларни сақлаш учун
Пишган бананларни алоҳида-алоҳида эмас, балки дастаси билан сақлаш яхшидир. Биргаликда улар узоқроқ сақланади.

Тузни қотиб қолмаслиги учун
Туз бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун туз идишига бир оз гуруч солинг. Гуруч тузнинг қаттиқлашишига олиб келадиган конденсацияни ўзлаштиради.

Сариёғни музлатиб қўйиш учун
Яхши сариёғни музлаткичда олти ойгача сифатини йўқотмасдан сақлаш мумкин. Фақат уларни ёпиқ идишга солиш керак, шунда ёғ музлаткичда сақланадиган бошқа маҳсулотларнинг ҳидини ўзлаштирмайди.

Пишлоқни музлатиш ҳам мумкин
Сақлаш учун пишлоқни музлатиш ҳам мумкин. Бу усул ёғ миқдори юқори бўлган юмшоқ пишлоқлар учун мос келади. Бундай пишлоқни ҳаво ўтказмайдиган идишда музлатиш мумкин.

Шўрвага кўп туз солинган бўлса
Ортиқча тузни ўзлаштириш учун хом картошка ёки олма ярмини қўшиб, таом 10 дақиқа қайнатиб олинади ва кейин картошка ва олма олиб ташланади. Агар шўрва шунда ҳам жуда шўр бўлса, бир ош қошиқ шакар қўшилади. Бу ҳам ёрдам бермаса, бир ош қошиқ олма сиркаси солинади.

Қаттиқ гўштни юмшоқ ҳолга келтириш
Пиширишдан олдин маринадлаш гўштнинг қаттиқлигини юмшатишга ёрдам беради. Маринадлаш учун қуйидаги маҳсулотларни синаб кўринг: сирка, тцитрус ёки ананас шарбати, помидор. Уларда гўштнинг қаттиқлиги билан курашадиган фермент ва кислоталар мавжуд.

Кўпроқ шарбат сиқиб олиш учун
Цитрус мевалардан шарбатни сиқишдан олдин уларни столда айлантириб, яхшилаб босиш керак. Шунда улар кўпроқ шарбат беради.

Мева пишишини тезлаштириш
Агар пишмаган мева сотиб олинган бўлса, уни 1 дона олма билан пакетга солиш керак. Олма ўзидан этилен газини чиқаради, бу эса мева пишишни тезлаштиради.

Озиқ-овқат идишларини ҳиддан тозалаш
Пластик озиқ-овқат идишлари ювилгандан кейин ҳам кўпинча ҳидни сақлаб қолади. Ёқимсиз ҳидларни йўқотиш учун ғижимланган газета варағида ишқалаш тавсия этилади. Идишлар ишлатишдан олдин яна ювиб ташланади.

Нонни музлатиб қўйиш
Қотган нонни ташлаб юбормаслик зарур. Уни куб шаклида кесиб, музлатиб қўйиш мумкин. Кейин нонлар қовурилиб, шўрва ёки салатларга қўшилади.

Куйган қозонни тозалаш
Куйган идишни тозалаш учун пастки қисмига истеъмол содаси сепилади, 4-5 ош ош қошиқ туз қўшиб, сув қуйилади ва бир кечага қолдирилади. Кейин губка билан ишқалаб, ювилади.

Пиширлган макаронни сақлаш
Пиширилган макаронни ҳаво ўтказмайдиган қопқоқли идишга солиб, музлаткичга қўйилади. Истеъмол қилишдан олдин макаронни қайноқ сувга бир неча сонияга солиш кифоя.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бекажонлар учун фойдали бўлган ошхона сирлари