Фото: Marie Claire
Қишда энергия жуда зарур бўлиб, организм ўз-ўзидан уйқусизлик ва чарчоқни енгишни тўхтатади. Marie Claire нашри ҳар доим энергияга эга бўлиш учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини маълум қилди.
Кўпчилик учун куз-қиш даврида уйғониш тобора қийинлашиб боради. Энергия организмни кундузги соатларда ҳам тарк этади. Аммо организмга энергияни ҳеч бўлмаганда қисман қайтариши ва ҳатто куннинг қолган қисмида куч билан таъминлаши мумкин бўлган бир қатор маҳсулотлар мавжуд.
Қаҳва
Фото: Marie Claire
Энг яхши классик ичимлик. Қаҳва уйғониш ва тетикликни ҳис қилишга ёрдам беришини кўпчилик билмаслиги мумкин. Оддий сутли қаҳва организмни кальций ва Д витамини, шунингдек, энергия берувчи углеводлар билан таъминлайди.
Ёрмалар
Фото: Marie Claire
Вазн ортишидан хавотирда бўлганлар нонушта учун ёрма истеъмол қилиши мумкин. Клетчаткага бой ёрмалар глюкозанинг қонга сўрилишини секинлаштиради, бу эса организмни кун давомида энергия билан таъминлайди.
Тухум
Фото: Marie Claire
Тухум сариғи озиқ-овқатни энергияга айлантириш ва суякларни мустаҳкамловчи Д витамини етишмаслигини қоплаш учун масъул бўлган Б витаминига бой. Бундан ташқари, у оқсилларнинг бой манбаи бўлиб, бу энергия камайишида айниқса муҳимдир.
Ёнғоқ ва қуритилган мевалар
Фото: Marie Claire
Ёнғоқ ва қуритилган мевалар соғлом ёғ, клетчатка ва оқсилларнинг ажойиб комбинациясидир. Клетчатка глюкоза сўрилишини секинлаштиришга ёрдам беради, шунинг учун узоқ вақт давомида етарли энергияга эга бўлиш мумкин. Ёнғоқ, уруғ ва меваларда мавжуд бўлган ёғлар нафақат узоқ иш куни, балки югуриш ёки ҳовузда сузишда организмни энергия билан таъминлайди.
Чой
Чой мукаммал тарзда организмни тетиклантиради ва сувсизланиш билан курашишга ёрдам беради. Қора чойми ёки кўк чой, фарқи йўқ, ҳар бир тури куч ва қувват беради. Агар мевали чойларни афзал кўрсангиз, унда бу янада яхши. Улар нафақат тетиклантирувчи, балки қиш ойлари арафасида организмни фойдали витаминлар билан бойитади. Асал билан гиёҳли чойлар соғлиққа яхши таъсир кўрсатади.
Апельсин шарбати
Фото: Marie Claire
Апельсин шарбати C витамини билан тўла бўлиб, у организмни энергия билан бойитади, апельсин, лайм ва лимон ҳиди эса мия фаолиятини фаол равишда рағбатлантиради. Бундан ташқари, цитрус мевалар шамоллашнинг олдини олади.
Олмалар
Фото: Marie Claire
Бу оддий мевалар кварсетинга жуда бой ва бу кўпроқ энергия ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Шунинг учун рационга олмаларни киритиш тавсия этилади.
Шоколад
Фото: Marie Claire
Ширинликларни хуш кўрувчилар учун ажойиб янгилик — битта шоколад бир неча соатлик қувват беради. Агар эрталаб бир-икки бўлак шоколад истеъмол қилинса, дарҳол организмда эндорфин ишлаб чиқарила бошлайди. Бу эрталаб жуда ҳам зарур бўлган барча энергияни беради. Фақат шакар миқдори минимал бўлган қора шоколад тетикликни қайтаради, оқ шоколаднинг энергияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди