Фото: «Новий очаг»
Уйқусизлик кўпинча «катта шаҳар касаллиги» деб аталади. Албатта, мегаполислар аҳолиси (айниқса, жисмоний ҳаракатсизлик, стресс ва ортиқча иш билан машғул бўлган офис ходимлари) кўпинча уйқу билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Узоқ кутилган дам олишни кутаётган ҳар қандай одам ақлдан озиши мумкин. Лекин кучли чарчоқдан кейин ухлаш ҳам осон кечмайди. «Новий очаг» нашри уйқусизлик қийнаганда, қандай йўл тутиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.
Ижобий кайфиятда бўлинг
Салбий фикрлар — «Кеч бўлди, лекин мен эрта туришим керак», «Мен ҳеч қанча ухламайман», «Эртага кун бўйи чарчайман» — булар организмнинг бўшашишига тўсқинлик қилади. Аммо ухлаш учун тинчланишга ҳаракат қилиш лозим.
Бирор нарсага эътибор қаратинг
Бундай вақтда бирор нарсани узоқ вақт санаш тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради. Масалан, тасаввур қилган ҳолда гул териш ёки қутига нарсалар солиш ҳам.
Ухлашни хоҳлаётганингизни кўрсатинг
Мияни жуда чарчаганга ишонтириш лозим. Бу ҳолатда ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни тасаввур қилинг — қовоқлар, қўллар ва оёқлар оғирлашади, эсноқ тутиб, кўрпа остига кириш керак. Ушбу лайфхак ҳам ухлаб қолишга ёрдам беради.
Китоб ўқиш
Электрон эмас, ҳақиқий китоб! Ёзилганларни бемалол ўқиш учун чироқ ёқилади. Сюжетни унутишдан ёки тўхтаган жойни йўқотишдан қўрқмаслик лозим, асосийси ухлаб қолишдир.
Мусиқа тинглаш
Оддий, сокин мусиқа сизга керак бўлган нарсадир. Кечқурун радио ёки севимли аудио китоб ҳам ухлаб қолишга ёрдам беради. Баъзи одамлар мутлақ сукунатда ухлай олмаслигидан шикоят қилади. Бундай ҳолда, кучли ёмғир товушлари ёрдам бериши мумкин.
«4-7-8» машқи
Олимларнинг фикрига кўра, бу усул юрак уриш тезлигини ва қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.
- 4 сония давомида ҳаводан нафас олинади;
- нафас 7 сония ушлаб турилади;
- 8 сония давомида нафас чиқарилади.
Ухлаб қолгунча ушбу машқни такрорлаш тавсия этилади.
Ёқтирмайдиган ишингизни бажаринг
У ёқдан бу ёққа ағдарилгандан кўра, ётоқдан туриб, сизни жуда чарчатадиган ишларни бажаринг. Баъзилар учун 20 дақиқа дазмол қилиш кифоя.
Оёқларни совутиб олинг
Баъзи тадқиқотларга кўра, бу аслида организмни тезроқ ухлатишга ёрдам беради. Оёқларни ёпинчиқ остидан ташқарига чиқариб ухлашга ҳаракат қилиш лозим.
Кўзингизни юминг
Хона етарлича қоронғи бўлса ҳам, кўча чироқлари ёки ой нури каби ёруғлик манбалари безовта қилиши мумкин. Бундай ҳолда кўз ниқобисиз ухлаб бўлмайди. Агар йўқ бўлса, кўзни дазмолланган мато ёки юпқа сочиқ билан ёпишга ҳаракат қилиш лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"