1 259
Янги йилда аёлларга нима совға қилиш мумкин? Ҳаммага бирдек манзур бўладиган тавсиялар (фото)
Фото: Lifehacker
Янги йил байрами арафасида табиийки, барча яқинлар бир-бирига совға улашади. Шу ўринда, аёллар учун ҳам ҳам фойдали, ҳам кутилмаган ҳадялар тақдим этиш керак. Lifehacker нашри аёлларга ёқиши мумкин бўлган бир неча хил совғаларни тавсия этди.
Смартфон
Фото: Lifehacker
Байрам тонгида арча дарахти остида янги смартфон топишдан кўра ёқимли нарса бўлмаса керак. Совға бироз қиммат бўлиши мумкин, лекин аёллар бунга арзийди.
Робот чангюткич
Фото: Lifehacker
Бу нафақат ёқимли, балки фойдали совға ҳамдир. Ақлли чангютгич уйдаги тозаликни сақлашни соддалаштиради ва вақтни тежаб, бошқа севимли машғулотлар билан шуғулланишга имкон яратади.
Фен ёки мултистайлер
Фото: Lifehacker
Ҳар қандай аёл соч парвариш қилиш қурилмаси учун миннатдор бўлиши табиий. Ахир аёл кишига ҳамиша сочини қуритиши, жингалак ёки текислаши, умуман турмаклаши учун бу каби жиҳозлар керак.
Кофе қайнатгич
Фото: Lifehacker
Ҳар қандай аёл яхши қаҳва қайнатгични қадрлайди. Бундай қурилма бутун кун давомида тетиклик билан таъминлайдиган мазали ичимлик билан хурсанд қилади.
Тақинчоқлар учун қути
Фото: Lifehacker
Чиройли узук, зирак ва бошқа заргарлик буюмлари ҳеч қачон йўқолмайди ва уларни тартиб билан сақлаш мумкин.
Шамдонлар
Фото: Lifehacker
Чиройли шамдонлар хонани безатади ва уйнинг дизайнига ифодали урғу беради. Бундай совғани байрам пайтида дарҳол синаб кўриш мумкин.
Ошхона буюмлари тўплами
Фото: Lifehacker
Қутидаги чиройли идиш-товоқлар тўплами ҳар қандай аёл томонидан қадрланади. Шунингдек, улар ёрдамида байрамона дастурхонни ажойиб тарзда безатиш мумкин.
Қўлқоп ва шарф
Фото: Lifehacker
Ушбу классик қишки аксессуарлар иссиқлик билан таъминлаш бирга, образни ҳам бойитади. Уларнинг чарм, замш ва трикотаж матосидан ишлаб чиқарилганлари мавжуд.
Массаж қилувчи ускуна
Фото: Lifehacker
Бу зарурий нарса эмас дейиш мумкин, аммо уни синаб кўргандан сўнг кўпчилик ўз фикрини тубдан ўзгартиради. Оёқ, бўйин ёки бутун организм учун массаж қилувчи ускуна мушакларни чўзишга, дам олишга ва кун давомида тўпланган чарчоқни кетказишга ёрдам беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди