Шифокор – эндокринолог, парҳезшунос Ирина Калинина кўриш қобилиятини сақлашга кўмак берадиган баъзи маҳсулотларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.
Петрушка, хандон писта ва булғор қалампири кўз учун фойдали, уларнинг ўрнини фақат аниқ турдаги витаминлар босиши мумкин, дейди парҳезшунос Ирина Калинина “Москва 24” телеканалидаги эфирлардан бирида.
Компьютер билан ишлаш, телевизор ва смартфонларга узоқ вақт тикилиб туриш кўз сетчаткаси ҳужайраларига салбий таъсир қилади. Петрушка, булғор қалампири ва хандон писта таркибидаги зеаксантин ва мезосеаксантин кўриш қобилиятини сақлашга қодир, дейди Калинина.
“Чунки уларнинг барчаси – каротиноидлар – табиий органик пигментлар гуруҳидан бўлиб, ўз-ўзидан организмда синтезлашади. Уларнинг ўрнини фақат аниқ турдаги маҳсулотлар ёки витамин комплекслари билан тўлдириш мумкин”, - дейди шифокор.
Унинг сўзларига кўра, лютеин ва зеаксантин исмалоқ, булғор қалампири, райҳон, петрушка ва рукколо таркибида кўпроқ. Шунингдек, яшил нўхат ва қовоқда ҳам учрайди.
Мутахассиснинг айтишича, 18 грамм зайтун ёғи каротиноидларни ҳазм қилишни 5 дан 25% гача кўпайтиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди