Совуқ мавсумда иммунитет бактерия ва вирусларнинг ҳужумларини муваффақиятли қайтариши учун қувватга муҳтож. Унинг янада самарали ишлаши учун нима қилиш мумкин? Қуйида иммунитетни оширишга ёрдам берадиган баъзи тавсиялар билан танишиб чиқинг.
Стрессга қарши кураш
Сурункали ёки оддийгина узоқ муддатли стресс иммунитет тизимига салбий таъсир қилади: биз қанчалик асабий бўлсак, шунчалик тез-тез касал бўламиз. Шунинг учун, дам олишга ва тарангликни бартараф этишга ёрдам берадиган машғулотлар учун ҳар куни камида беш дақиқа топиш муҳимдир. Медитация, тўқиш, ўқиш, массаж қилиш, сайр қилиш ва, ҳатто, секин қултумлар билан бир пиёла чой ичиш — буларнинг барчаси ана шундай ҳаракатга киради.
Кўпроқ кулинг
Кулги стрессдан халос бўлишнинг энг осон ва самарали усули бўлиб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Кулги бизга касалликларга қарши курашишда ёрдам берадиган нейронларни бўшаштиришга ёрдам беради. Кечки пайт ўтириб бирор комедия танлаш вақти келди.
Қўшиқ куйланг
Қўшиқ айтганда, нафақат овоз пайчалари ва ўпканинг, балки қондаги антитаналарнинг концентрациясини оширишга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган талоқ ҳам фаоллашади. Агар хор машқлари ёки караоке сизга маъқул бўлмаса, ҳеч бўлмаганда овоз чиқармасдан, аммо чин юракдан куйланг!
Спорт билан шуғулланинг
Ҳа, жисмоний тарбия ҳақиқатан ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди ва камроқ касал бўлишга ёрдам беради. Сиз, албатта, спорт зали учун ёки бассейнга рўйхатдан ўтишингиз шарт эмас: шунчаки машқ қилинг, танани турли томонга эгинг, чайқалинг. Бунинг учун ҳар соатда ишни тўхтатинг.
Дам олинг
Жисмоний юкламаларга ҳаддан ташқари берилманг: кузда, ҳар доимгидан ҳам кўпроқ дам олиш кунлари керак. Ҳеч бўлмаганда ҳафтада икки марта истаганингиздек дам олинг. Бу жисмоний ва ақлий машғулотлар оралиғида тикланиш имконини берадиган оптимал режим ҳисобланади.
Танани иссиқ тутинг
Қанчалик совуқ қоцак, иммунитет ҳужайралари вирусларга қарши курашиш қобилиятини шунча йўқотади. Шунинг учун оёқлар, қўлларингизни, бўйин ва бошни иссиқ тутинг. Уларнинг совуқ қотишига йўл қўйманг.
Зарчава зираворидан кўпроқ истеъмол қилинг
Ёрқин сариқ зираворлар мигрен ва саратон билан курашишга ёрдам беради, шунингдек, бизнинг иммунитетимизни қўллаб-қувватлайди — буларнинг барчаси таркибида антиоксидантлар кўп бўлган зарчава туфайли.
Занжабилли чой ичинг
Кеч кузги ва қишки энг афзал ичимлик — занжабил, асал ва лимонли чой. Бу нафақат яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради, балки иммунитетни ҳам оширади, касалликларга қарши курашиш учун унга куч беради.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг