date
views 493

Кўриш қобилиятини яхшилаш бўйича муҳим маълумотлар ошкор қилинди

Кўриш қобилиятини яхшилаш бўйича муҳим маълумотлар ошкор қилинди

Яхши кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун инсон ранг-баранг маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Бу ҳақда офталмолог Шафиқ Раҳмон Utro.ru порталига берган интервюсида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, айниқса гўшт, қизил қалампир, қизил икра, помидор ва резаворлар кўз ва кўриш қобилияти учун фойдали саналади.

Шифокор таъкидлаганидек, ушбу маҳсулотлардаги озуқа моддалари катарактнинг ривожланиши ва бошқа салбий таъсирларнинг олдини олади.

Тўқ сариқ ва сариқ рангли мева ва маҳсулотлар ҳам кўриш сифатига фойдали таъсир кўрсатади, дейди офталмолог. Булар ўрик, апелсин, картошка, грейфурт, қовун, лимон ва сабзи бўлиб, улар таркибида С витамини, сабзи ва ўрикларда ҳам бета-каротин мавжуд.

Ушбу моддалар ҳам шубҳасиз кўз фаолиятини яхшилайди. Шу билан бирга, мутахассис спиртли ичимликлар кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кўриш қобилиятини яхшилаш бўйича муҳим маълумотлар ошкор қилинди