Маълум бўлишича, касаллик мутлақо соғлом одамда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Биз қанчалик бирор нарсани тез-тез механик тарзда, унга аҳамият бермасдан қиламиз? Канадалик олимларнинг янги кашфиёти ҳақида билиб олгач, сиз, албатта, кундалик тартибингизни қайта кўриб чиқасиз, деб ёзмоқда Wday нашри.
Олимлар онкологиянинг пайдо бўлишига ҳисса қўшадиган бешта мунтазам нарсаларни аниқлашди. Биринчиликда гўшт ва пишлоқни тез-тез истеъмол қилиш онкологик хавфни ошириши маълум бўлди. Олимларнинг қайд этишича, ушбу озиқ-овқатлар қизилўнгач саратонига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо улардан бутунлай воз кечиш касалликдан ҳимоя қилмайди. Фақатгина битта йўл — олтин ўрталик сизни қутқара олади.
Кенг тарқалганлик бўйича иккинчи ўринда уйқу етишмаслиги турибди. Бу организмга чекиш каби зарарли. Учинчи ўринда газ плитасида пиширилган таомлар жой олди. Гап шундаки, ёниш жараёнида азот диоксиди ва формалдегид ажралиб чиқади, бу моддаларнинг саратонга олиб келиш хавфи бор.
Ва саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган сўнгги одатни олимлар “ўтириб бажариладиган иш” деб аташган. Ҳодисаларнинг бундай ривожланишига йўл қўймаслик учун тик турган ҳолда ишлаш ёки иш орасида жисмоний машқлар қилиш тавсия этилади. Энг яқин қаҳвахонага кофе ичиш учун тез-тез югурадиганлар касалликдан ўзига хос ҳимоя яратадилар.
Қизиғи шундаки, илгари олимлар (фақат британияликлар) ўлимга олиб борувчи касалликнинг ривожланишини тўғридан тўғри овқатланиш билан боғлиқлигига ишонтирган. Хусусан, улар қаҳва, брокколи ва бошқа сабзавотларни, шунингдек, қора шоколадни ёқтирмайдиган аёллар хавф остида эканлигини таъкидлаган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг