17:39 / 09.04.2023
121

Овқатларни музлатиб қўйиш, бир ҳафталик меню тузиш: уй бекаларига қўл келадиган тавсиялар

Овқатларни музлатиб қўйиш, бир ҳафталик меню тузиш: уй бекаларига қўл келадиган тавсиялар

Газ плитаси олдида камроқ туришга ва энергияни тежашга ёрдам берадиган тавсияларни сиз ҳам синаб кўришингиз мумкин.

  1. Кечаги ейилмаган таомдан фойдаланинг

Кўпинча, кечки таомнинг қолган бир қисми музлаткичга қўйилади ва у бир неча ҳафта у ерда унутиб қолдирилади ёки шунчаки ташлаб юборилади. Бу исрофдан бошқа нарса эмас.

Кечаги таом сизни кейинги тушлик ёки кечки овқатни нолдан тайёрлаш билан боғлиқ қийинчиликлардан халос қилиши мумкин. Уни микротўлқинли печда қиздириш ва истеъмол қилиш у қадар ёқимли эмас, мазаси ҳам тотли бўлмаслиги, шубҳасиз. Аммо сиз бунинг ўрнига бошқа вариантларни синаб кўринг:

  • кечаги ортиб қолган шўрвага қўшимча лаззат кучайтиргич, кўкатлар солинг.
  • ейилмаган гарнирни, дейлик, гуручни, сариёғ, тухум ва сабзавотлар билан қовуринг: бир неча дақиқада тушлик тайёр.
  • товада енгил қовурилган гўшт ва сабзавотларга пишлоқ, салат барги қўшинг ва ҳаммасини пита нонига ўранг — шаурма ёки буррито мавзусида чиройли импровизация қила оласиз.
  • гуруч ва ясмиқ, гречка ва ловия, кускус ва булғор қалампири каби бир неча турдаги дон ва дуккакли экинларни аралаштириб пиширинг, кўкатлар, сариёғ, зираворлар қўшинг. Энди янги гарнир тайёрлашингиз шарт эмас.
  • сабзавотли смузи тайёрлаш учун қолган салат барги ва кўкатларни блендерга солиб майдаланг.
  • пица хамирини сотиб олинг, устига гўшт ва сабзавотларни солинг, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепинг ва печга 10-15 дақиқага қўйинг. Ҳа, бу италян ресторанининг шоҳона таоми бўлмаслиги мумкин, аммо аниқ мазали бўлиб чиқади.

Ушбу усуллар билан нафақат кейинроқ фойдаланиш учун қолган овқатни тежашингиз, балки атайлаб бир оз кўпроқ пиширишингиз мумкин.

  1. Ошхонада инвентаризация ўтказинг

Ҳатто, ҳар доим таом тайёрлашни яхши кўрадиганлар ҳам чарчашади. Агар қўлингизда қулай асбоб-ускуналар бўлмаса, газ плитасига тезроқ олиб боради.

Ошхонангизда осон тозаланадиган пишириш листи бўлса, ҳар сафар бутун листни артиб тозалашингиз эмас, шунингдек, кастрюлкалар каби идишларда тез, мазали ва фойдали таомларни тайёрлашингиз мумкин бўлади. Тостер, блендер каби маиший техникалар билан нонушта ва газаклар энди муаммо бўлмайди. Мультиварка турли таомларни пиширишга ёрдам берса, миксер пишириқлар ва блинчикларни тайёрлашни соддалаштиради. Гриль товасида сиз 10 дақиқада гарнир учун сабзавотларни мазали қовура оласиз.

Ошхонада нимани йўқлигини аниқланг ва аста-секин етишмаётганини сотиб олинг. Яхши идиш-товоқ ва маиший техника пул талаб қилади, лекин улар овқат пиширишни янада ёқимли қилишга ёрдам беради.

  1. Музлаткични унутманг

Одатда музлаткичда хом гўшт, парранда гўшти ёки балиқ, баъзида чучвара каби ярим тайёр маҳсулотлар ва колбаса сақланади.

Лекин музлаткич тайёр овқат учун қўл келади. Бу нафақат пишириш вақтини, балки пулни ҳам тежашга ёрдам беради. Мисол учун, агар таомни жуда кўп пиширган бўлсангиз, баъзи таомларни музлатиб қўйишингиз мумкин.

Баъзилар атайлаб овқатни кўп тайёрлайдилар, уни қисмларга бўлиб музлатиб қўйишади, кейин эса янгисини пиширишга вақт, куч ва истаклари бўлмаса, муздан эритиб, тановул қиладилар.

  1. Бир ҳафталик меню тузинг

Ва унга олдиндан озиқ-овқат сотиб олинг. Одатда кўп вақт овқат пиширишга эмас, балки нима пиширишни ўйлаб топишга, шкафлар ва музлатгични ўн марта кўздан кечиришга сарфланади, сут, тухум ёки гречка йўқлигини билгач, уй бекалари оғир хўрсиниб уй яқинидаги дўконга йўл олишади.

Агар сиз келгуси ҳафта учун меню тузсангиз, бу ўйловларнинг барчаси тугайди. Меню мураккаб бўлмаслиги керак: ўзингиз ёқтирган 10-15 та оддий таомлар рўйхатини тузинг ва уларни турли йўллар билан бирлаштиринг, вақти-вақти билан алмаштиринг.

Бундан ташқари, олдиндан тузилган меню ҳар куни нолдан янги таом тайёрлаш керак дегани эмас. Бир сўз билан айтганда, менюни тўғри тузиш ва харидларни режалаштириш учун бир соат вақт сарфлаш вақтингизни, кучингизни, асабларингизни ва эҳтимол, пулингизни ҳам тежайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Овқатларни музлатиб қўйиш, бир ҳафталик меню тузиш: уй бекаларига қўл келадиган тавсиялар