Сохта маҳсулотлар бозори ниҳоятда катта — Adidas кроссовкалари ва Louis Vuitton сумкаларидан Chanel парфюмерияси ва косметикасигача. Кўпинча нусхаларни оригиналидан ажратиш қийин бўлса-да, сохта нарсалар хавфли бўлиши мумкин, чунки улар зарурий назорат ва сертификатлашдан ўтмайди.
Adidas кроссовкалари
- Оригинал Adidas боғичларининг тешиклари металлдан бўлмайди, баъзи эски моделлар бундан мустасно. Шунингдек, тешиклар сонини санашни унутманг: ҳақиқий моделларда болалар ва аёллар пойабзал ида 6 та тешик, эркакларникида 7 тешик бўлади.
Chanel атири
- Биринчидан, флаконнинг кўринишини текширинг. Асл нусханинг ёрлиғида бўрттирма ҳарфлар мавжуд, бундан ташқари, у мукаммал текис бўлиши керак. Флаконнинг бўйнидаги кичик ёқани текширинг. У марказда ва флакон бўйнига яқин бўлиши керак.
- Флаконнинг пастки қисмига қаранг. Муҳрда ҳеч қандай хато бўлмаслиги ва у шишанинг ўртасида бўлиши лозим, ён томонда эмас. Партия кодини ва штрих кодини солиштиринг. Асл версияда штрих-кодни орқа томондан, очилмаган парфюм қутисининг пастки қисмидан топасиз.
Louis Vuitton сумкалари
- Нақш сумка бўйлаб тенг тақсимланганига ишонч ҳосил қилинг. Нақш бир текис кўриниши керак. Агар безак сумканинг бир томонида кесилган бўлса, бошқа томондан ҳам худди шу жойда кесилиши керак.
- Сумка орқасидаги LV эмблемалари тескари ёки йўқлигини текширинг. Louis Vuitton сумкалари бир бутун чармдан қилингани сабабли LV белгилари сумканинг олд ва орқа томонида тўғри жойлашган бўлади.
- Тутқич ва замогини текширинг. У олтин қопламали ҳақиқий металлдан ясалган бўлиши керак.
MAC лаб бўёғи
- Қутини текширинг. Стикерда рангнинг номи ва штрих-код кўрсатилиши керак.
- Тюбикнинг тагидаги серия рақамини топинг. Ҳақиқий MAC лаб бўёғининг серия рақамлари А, B ёки C билан бошланади, одатда А44 ёки B32 каби 2 та рақамдан кейин келади.
- Қопқоқдаги MAC логотипини текширинг. Ҳақиқий MAC логотипи тюбик қопқоғига мос равишда кесилгандек кўриниши ва шрифти анча кичикроқ, ҳарфлар бир-бирига яқин бўлиши керак. “А” нинг иккала томонидаги нуқталар ҳам мукаммал юмалоқ бўлиши керак.
- Лаб бўёғини ҳидланг. Агар у ҳақиқий бўлса, юмшоқ ванил таъмини сезасиз. Сохта MAC лаб бўёғидан мева ёки конфет ҳиди келиши мумкин.
Crоcs
- Логотипни текширинг. Ҳақиқий Crocs таглигида Duke логотипи босилган бўлади. Орқа томонда 2 та кўз ва 2 та қўл кўринади, уларнинг ҳар бирида 3 та бармоқ бор.
- Оёқ кийимнинг таглигини текширинг. Ҳақиқий пойабзал ларнинг бир томонида тагликнинг ўртасида Crocs логотипи бўлади.
Levi’s жинси шимлари
- Ҳақиқий Levi’s ёрлиғида модель номи, бел айланаси ва ўлчами ҳар доим қора ҳарфлар билан ёзилган бўлади. Бунинг сабаби шундаки, дастлаб умумий ёрлиқ яратилади ва кейин бу спецификациялар ҳар бир махсус жинси шимга босилади.
- Чармли бўлак жуда оч ёки жуда тўқ рангда бўлмайди, ёрлиқ ювилганда ҳам ўчмайди.
- Шимнинг ўртасига урилмаган ёрлиқлар ёки имло хатолари шим сохта эканлигини кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди