15:30 / 25.04.2023
232

Лимондан унумли фойдаланишнинг 7 усули

Лимондан тайёрланган мазали салат ва ичимликлардан организм учун керакли витаминларни олса бўлади. Лекин цитруснинг яна бир қанча фойдали томонлари бор, ундан моҳирона фойдаланиш сирлари билан қуйида танишиб чиқамиз.

Микротўлқинли печ ҳидини тозалайди

Лимонни майда тўғраб идишга солинади ва устига сув қуйилади. Микротўлқинли печ максимал даражада ёқилади ва ичи буғлангунча кутилади. Сўнгра ўчириб, 15 дақиқага очилмаган ҳолда қолдирилади. Кейин микротўлқинли печнинг ички қисмини бир марта ишлатиладиган тоза мато билан артиб олинади.

Кийимлардан доғни кетказади

Бу усул ҳатто эски ёки нозик матолар учун ҳам мутлақо хавфсиз. Доғли ҳудуд бир бўлак лимон билан намланади, туз сепилади ва 30 дақиқа давомида яримта лимон билан ёпилади. Кейин илиқ сув ва cирка билан ювиб ташланади.

Фото: “Новий очаг”

Занг доғини олиб ташлайди

Бу ҳам юқоридаги усул билан бир хил: туз ва лимон. Лекин лимон шарбати қуёшда қуритилиши керак. Занг йўқолгунча жараён бир неча марта такрорланади.

Хромли техник воситаларни тозалайди

Бунинг учун бор-йўғи лимон билан артилади ва қуритилади. Натижа эса ажойиб!

Фото: “Новий очаг”

Кийимларда тер доғини бартараф этади

Бунда кийимни ювишга ташламасдан олдин тер доғи мавжуд соҳани лимон шарбати ёки cирка билан ишқалаш лозим.

Ёввойи ўтларни йўқотади

Ўсимликларга лимон шарбати сепиб бегона ўтлардан халос бўлиш мумкин. Бунда уларга сув қуйилмайди, натижада йўқолади.

Ҳавони тозалайди

Бунда лимон ёқимли зираворлар билан қайнатиб олинади. Совитилгач, сепиладиган идишга қуйиб, ҳавони хушбўйлантириш учун фойдаланиш мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Лимондан унумли фойдаланишнинг 7 усули